Latest news

15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  0 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  2 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8

Испания чемпионати. Превью. "Эспаньол" - "Депортиво" News

Испания чемпионати. Превью. "Эспаньол" - "Депортиво"

Футбол мухлислари катта иштиёқ билан кутган Испания чемпионати янги йил танаффусидан қайтмоқда.

Бугун, 6 январь, дунёнинг энг кучли футболчилари ҳаракат қилувчи чемпионат баҳслари старт олади (бошқа чемпионат вакиллари мухлисларини ҳурмат қилган ҳолда). 

Ла Лиганинг 2017 йилдаги биринчи учрашувида "Эспаньол" ўз уйида "Депортиво"ни қабул қилади. Аввалги мавсумда ушбу жамоаларнинг ҳар икки тўқнашувида ҳам мезбон зафар қучган.

Бу сафар натижа қандай бўлади, 9-поғонани эгаллаб турган мезбонлар 15-ўриндагини таслим эта олармикин, ёки 2016 йилни баланд нотада якунлаган "Депортиво" сафардан бир нимали бўлиб қайтадими?

"Эспаньол" — "Депортиво" 00:45 (Тошкент вақти)
Стадион: "Корнелья-Эль Прат" (Барселона).
Бош ҳакам: Рикардо Де Бургос.
Ўзаро учрашувлар тарихи: +35 =23 -34 
Тўплар нисбати: 132:122.


"Эспаньол"

Мавсумни ўта омадсиз бошлаганига қарамай, "Эспаньол" щзига келиб, яхшигина тезлик ола билди ва нафақат аутсайдерлар "маҳалласидан" чиқиб кетти, балки еврокубокларга "кўз олайтира" бошлади. Октябрь ойи бошидан то декабрь ўрталарига қадар жамоа умуман мағлуб бўлмади. Кике Санчес Флорес бошчилигидаги жамоа 10 та ўйиннинг бирортасида ютқазмади. Аммо тан олиш керак, уларнинг 6 тасида дурранг натижа қайд этилди (6 ғалаба). Ушбу серия "Камп ноу"да ўз якунига етди. "Барселона" одатдагидек майдонда катта устунликка эга бўлди ва "Эспаньол"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳисобга қарамасак ва ўйинни объектив таҳлил қилсак, шубҳасиз, мураббийнинг иши кўринмоқда. Тўғри, жамоа ютқазди, аммо майдонда томошабин ўша яхлит (бўла олган) жамоани кўрди. 

Аввалги йилнинг оҳирги учрашувида "тўтилар" Кубок доирасидаги ўйинда "Алькоркон" жамоасини таслим эта олишмади. Асосий вақтида ғолиб аниқланмаган баҳсда, лоторея, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясига мурожаат этилди ва Сегунда вакили омадлироқ бўлиб чиқди. 

Бугунги учрашувда жамоага ёрдам бера олмайдиганлар: Виктор Санчес ва Лео Баптистао (жароҳатланган).
Сўроқ остида: Диего Лопес ва Виктор Альварес.


"Депортиво" 

"Депор" айтиб ўтганимиздек, чемпионатнинг дастлабки қисмини кўтаринки руҳда ўтказа олмади. Янги мураббий, испан футболига бефарқ бўлмаган мухлислар "Депортиво"ни ўтган ёз Гаиска Гаритано ўз бошқарувига олганидан хабардорлар, қисқа вақт ичида рақобатбардош жамоа шакллантира олмади. Маълум вақт Ла-Корунья вакиллари хавфли зонага ҳам тушиб қолишди. Бу эса табиийки, клуб раҳбарлари режаларига кирмасди. 

Мураббийнинг курсиси қимирлай бошлагани ҳақида гаплар пайдо бўлди ҳамки, Гаритано шогирдлари ғалаба қозона бошлашди. Биринчи жабрдийда "Реал Сосьедад" бўлди (5:1), кейин "оқ-кўк" раглилар кимсан "Реал Мадрид" устидан меҳмонда зафар қучишга жуда яқин келишганди, аммо ўйин сўнгида қўйиб юборилган икки гол реаллашиб бораётган орзуларни саробга айлантирди (2:3). 2016 йилни "Депортиво" "Осасуна" билан беллашувдаги ғалаба билан якунлади, кейин Испания Кубогида "Бетис" таслим этилди (3:1).

Бугунги учрашувда жамоага ёрдам бера олмайдиганлар: Санабриа Лауре ва Карлес Хиль жароҳатланган)


Икки ғалабага қарамай, меҳмонлар бир маромда ўйин кўрсата олишмаяпти ва мунтазам ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишмоқда. "Эспаньол" эса меҳмонга келганларни хатоларини унча-мунчага кечирмай қўйган ва ҳимояда ёмон ўйнашмаяпти. "Эспаньол" фаворит, лекин майдонда нима бўлади кўрамиз, кузатамиз... 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика