Latest news

09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  0 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  1 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  2 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  2 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  2 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  14 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  50 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11

Исломбек Исмоилов: “Ёзёвон-Лочинлари”нинг асосий мақсади биринчи лигада жон сақлаб қолиш эди" News

Исломбек Исмоилов: “Ёзёвон-Лочинлари”нинг асосий мақсади биринчи лигада жон сақлаб қолиш эди"

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов “Рухсор” ТРКга якунига етган мавсум борасида интервью берди.

 -  Иккинчи даврадан бошлаб жамоани қабул қилиб олдим. Биринчи навбатда жамоани ўзагини шакллантириб берган собиқ бош мураббий Абдусамад ака Дўрмоновга раҳмат айтаман. “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини қабул қилиб олганимдан сўнг тактик жиҳатдан ўзгартиришларни амалга оширдим. Ташкилий масалалар борасида олдинга қадам ташладик. Жамоани қабул қилганимдан сўнг имкон қадар “Ёзёвон-Лочинлари”ни кучайтиришга ҳаракат қилдим. Биринчи лигада дебют қилган жамоа учун 8-ўрин ёмон натижа эмас деб ўйлайман.

- Фарғонанинг яна бир жамоаси “Цеметчи” борасида қандай фикрдасиз ? Улар бу йил 4-ўринни банд қилишди...
“Цеметчи” – тажрибали жамоа. “Цеметчи” таркибида яхши ижрочилар жам бўлишган. “Ёзёвон-Лочинлари”га қараганда юқори савияли футболчилар “Цеметчи”да ўйнайди. Фикримча, “Цеметчи” бу йилги мавсумда яхши таассурот қолдирди.

-   “Ёзёвон-Лочинлари” бу йил ўз олдига қўйган вазифани бажардими?
-   Ҳа.  Жамоа олдига лигада жон сақлаш вазифани қўйилганди.

-   Кейинги мавсумга-чи?
-    Тез кунда янги мавсумга тайёргарлик бошланади. Ҳозир бирон нарса дейиш қийин. Чунки футболчиларимизга Олий лигадан жиддий таклифлар бўляпти. Аслида бизнинг мақсад ҳам шу: Олий лигага иқтидорли футболчиларни етиштириб бериш.

-   “Нефтчи”дан шогирдларингизга таклифлар бўлаётгани ростми?
-   Тўғриси, ҳали расман таклиф бўлгани йўқ. Аммо яқинда “Нефтчи” ёшлари билан ўйнадик ва футболчиларимизга “Нефтчи” мураббийлар штабидан оғзаки таклифлар бўлди, холос.

-   Аслида “Ёзёвон-Лочинлари”да “Нефтчи” савиясига тўғри келадиган ижрочилар бор деб ўйлайсизми?
-   Билмадим.  Мен учун барча шогирдларим яхши ижрочи ҳисобланади. Менга ёққан ўйинчи бошқа мураббийга ёқмаслиги мумкин.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика