Latest news

16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  12 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1

Исломбек Исмоилов: "Бундан кейин бўшашмасак, кўзлаган мақсадга эришамиз" News

Исломбек Исмоилов: "Бундан кейин бўшашмасак, кўзлаган мақсадга эришамиз"

ПРО-Лига 4-туридан ўрин олган “Турон" - "Истиқлол" (2:1) учрашувидан сўнг клубимиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.





"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам кутилганидек шиддатли ўзига хос муросасиз руҳда кечди. Ўйиндан келиб чиқиб ўзгаришлар қилдик. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат ! Биринчи ўрин футболчиларга, жамоамизга руҳий далда беради деб ўйлайман. Бу шу вақтгача қилган меҳнатларимизнинг самараси ҳисобланади. Бундан кейин ҳам бўшашмасдан ишласак, мавсум охирида кўзлаган мақсадимизга етамиз.

Футбол шунақа нарсаки, машғулотда бошқа бир вазият устида ишлайсиз, ўйинда эса бошқа вазият бўлади. Голдан кейин ҳотиржамликка берилиш руҳий ҳолат билан боғлиқ. Нафақат ўйин давомида балки, машғулотларда ҳам футболчиларга тушунча берамиз. Ҳар доим диққат эътиборни йўқотмаслик керак, 90 минут курашиш лозим. Биз футболчиларга ўргатаётган услуб ва тактика ҳужумкор футболга асосланган.

Янги келган футболчилар ўйиндан ўйинга мослашиб боришади. Улар келганига 2 ой бўлди. Жамоадаги аксарият футболчилар 8-9 ойдан бери бирга ўйнайди. Футболчиларни бир жамоага мослашиб кетишига маълум вақт керак бўлади. Отабек Ҳайдаров ва Шукурали Пўлатов улкан тажрибага эга футболчилар ҳисобланади. Шунга қарамай улар бугун ишончли ўйин кўрсатди. Масалан, жамоамизнинг биринчи голи айнан Отабек Ҳайдаровнинг узатмасидан сўнг киритилди.

Ғалабадан сўнг ҳам танқидий савол берилаяпти? Қачон шундай бўлди? Матбуот анжуманида ўйин таҳлили бўлади. Журналистлар томонидан берилаётган саволларни танқидий руҳда бўлди деб ҳисобламайман. Аслида танқид бўлгани яхши, балки ўйинни бошқа ракурсдан кўрган журналистлар камчиликларимизни айтишса, биз навбатдаги ўйинларда бу каби холатларни кўриб чиқамиз",- дейди Исломбек Исмоилов.
 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика