Latest news

21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  8 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  7 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3

Ислом Қобилов: “Осиё грандларини яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этишга уринамиз” News

Ислом Қобилов: “Осиё грандларини яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этишга уринамиз”

ФИФА кунлари муносабати билан миллий жамоамиз қаторида олимпия терма жамоаси ҳам навбатдаги йиғинга киришишди.

Пойтахтимиздаги ТТЙМИ ўйингоҳида олиб борилган машғулотлар якунлангач жамоа сардори Ислом Қобиловга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Бугундан бошланган галдаги ўқув-машғулот йиғини ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз...

- Мана бугундан Олимпиада йўлланмасини тақдим этувчи Осиё чемпионатига ҳозирликни бошлаб олдик. Кайфиятлар аъло. Барча яхши ҳолатда. Умуман олиб айтганда ҳаммаси жойида. Режа асосида машғулотларни ўтказяпмиз.

- Чизиқлар орасидаги рақобат қандай? Биламизки аввалги мусобақада энг кучли нуқтамиз марказ бўлганди...

- Албатта. Марказда рақобат ўта кучли. Бир-бирига муносиб, кучли ўйин намойиш этаётган футболчилар чақирилган деб ўйлайман. Қолаверса соғлом рақобат муҳити асло зарарга ишламайди.



- Қуръадаги рақиблар тўғрисида нима дея оласиз? Қизиғи биз билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушган термалар гуруҳимиздан жой олди.

- Олдимизда масъулиятли вазифа турибди. Олимпия ўйинларига йўлланмага эга чиқиш мақсадимиз экан, ҳар бир жамоани мағлубиятга учратишимиз шарт. Албатта, тўғри муносабатда бўлган ҳолда. Олдинги Осиё чемпионатида Жанубий Корея ва Японияни йирик ҳисобда енгган эдик. Эндиги сафар ҳам бунга яна бир бор уриниб кўрамиз.

- Эрон олимпия терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Бу уларнинг услубига ва ўйинига таъсири ўтказадими?

- Ҳа, бўлмасамчи! Ҳар бир мураббийнинг услуби, фалсафаси бўлади. Шундан келиб чиқиб жамоага ўзгартириш киритади.


Абдулазиз суҳбатлашди


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика