Latest news

20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  0 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  26 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  29

Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди” News

Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”

“Андижон” клуби 2024 йилги Ўзбекистон Кубогини қўлга киритгганидан хабарингиз бор.

 Фаолиятида илк бор Кубокни қўлга киритган Ислом клуб матбуот хизматига интервю берди. 

- Тарихий ўйин ва тарихий ғалаба ҳақида бутун Ўзбекистон гапиряпти. Нималар ҳаёлингиздан ўтяпти?

- Тўғриси, тарихий ўйинни, нима қилганимизни, қандай тарих ёзганимизни ҳали ўзимиз ҳам тушуниб етганимиз йўқ. Бу барчамиз учун унутилмас онлар! 

-  Илк бор соврин ютдингиз. Бунинг гашти қандай экан?

- Тўғри таъкидладингиз, фаолиятим давомидаги илк совринни ютдим. Таассуротларим ўзгача. Оддий гап билан тасвирлаб бера олмайман. Барибир бу биринчиси ва бошқача бўлади.

- Финалнинг мана шундай драмага айланишини кутганмидингиз?

- Кутилганди. Финалда водий дербиси бўлишидан ташқари ҳам бундай жамоалар ўртасидаги ўйин доимо шиддатли бўлади. Бу финал қўшимча бўлгани учун ўйин янада шиддатли бўлиши кутилганди. Ҳамма буни билганди, биз ҳам мана шундай тарзда ўтишини кутиб тургандик.

- Захирадан майдонга тушиб охирги дақиқаларда қаҳрамонлардан бирига айландингиз. Айниқса, кутилмаганда тўп оёғингизга тегиб дарвозамиздан жой олгач, дарҳол гол билан жавоб қайтаришимизни ўйладингизми ёки пеналтилар серияси ҳақида ўйлашни бошладингизми?

- Захирадан майдонга тушганимда гол уришни кўнглим сезди. Жамоамни ғалабасига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман. Футболчиларда пеналтилар сериясигача етиб бормаслигимиз, бунга йўл қўймаслигимиз бўйича ишонч бор эди. Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик, қандайдир ўзгача руҳият бор эди. 

- Бу ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Ушбу ғалабамизни шубҳасиз, бутун Андижон халқига бағишлаймиз. 

- Жамоа асосий мотивацияни қаердан олди?

- Бу финалга ортиқча мотивация шарт эмасди. Тарихда илк бор финалга чиққанимизни ўзи мотивация эди. Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Худога шукр, меҳнатларимизга яраша юзимиз ёруғ бўлди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика