Latest news

20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  0 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  9 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  7 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9

Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди" News

Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди"

U-17 Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Ислом Исмоилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Табрик учун раҳмат. Аммо, ҳали расман чиқмадик. Саудия Арабистони ва Таиланд ўртасидаги ўйинни кутиб турамиз. Катта эҳтимол билан чиқдик деб ўйлаймиз. 

Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди. 

Футболчиларга ортиқча босим бермаслик учун уч кун давомида улар билан суҳбатлар олиб бордик. Барибир ЖЧга йўлланма олиш вазифаси тургани учун эмоциялар бўлади. 

Мухлислар ва раҳбариятнинг ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз.

Биринчи бўлимда қарши ҳужум сабаб тўп ўтказиб юбордик. Танаффусда йигитларга ўйинимиз яхши ўтаётгани айтдик, фақатгина руҳиятни кўтаришга ҳаракат қилдик. 60-дақиқалардан сўнг Хитойнинг ўтиш фазаларида муаммолар бўлишини ўрганиб чиққандик. Кутганимиздек, Хитой шу дақиқалардан сўнг толиқишни бошлади ва биз ўз имкониятимиздан фойдаландик.

Кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз куч тежамоқчи эмасмиз", — деди Ислом Исмоилов.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика