Latest news

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  0 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21

Ислом Исмоилов: "Турон" ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади News

Ислом Исмоилов: "Турон" ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади

Хабарингиз бор, эртага "Турон" жамоаси аъзолари Про лига 3-тури доирасида сафарда "Шўртан"га қарши учрашувда майдонга тушадилар.

Клуб матбуот хизмати шу муносабат билан жамоанинг мазкур баҳсга тайёргарлик жараёни хусусида жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов билан кичик интервью ташкил қилди.

- Ислом ака, айни дамда жамоа аъзоларининг кайфияти қандай?

- Футболчиларнинг ҳозирги холати ва кайфияти аъло даражада. Эртанги баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Биз учун чемпионатдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўз олдимизга аниқ мақсад қўйиб олганмиз, барча учрашувларда охиригача фақат ғалаба учун курашамиз.

- "Шўртан"га қарши баҳс олдидан таркибда йўқотишлар борми?

- Ҳа, афсуски Акмал Холмуродов ва Дониёр Исмоиловларнинг жароҳатлари бор. Лекин таркибимизда уларнинг ўрнини тўлдира оладиган маҳоратли футболчилар бор, шу боис биз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз деб айта оламан.

- Жамоа айни дамда Қашқадарёга етиб борганми?

- "Шўртан"га қарши сафардаги ўйинни ўтказиш учун кеча йўлга чиққандик, айни дамда Қашқадарёдамиз. Бугун кун давомида машғулотлар ташкил этиб, ўйинга тайёргарлик жараёнини давом эттирамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика