Latest news

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Таркиблар маълум  0 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  319 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  6 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  25 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Ислом Исмоилов - "Мақсадим "Турон"ни Суперлига даражасига олиб чиқиш" News

Ислом Исмоилов - "Мақсадим "Турон"ни Суперлига даражасига олиб чиқиш"

"Б" Про лига иштирокчиси, ҳозирги кунда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон туманининг "Турон" клубига янги тайинланган бош мураббий Ислом Исмоилов билан суҳбат уюштирдик.

- "Турон" клубига ким таклиф билан чиқди?
- "Турон" клубининг президенти Абдуваҳоб ака бош мураббийликка таклиф қилди. Мен бу таклифни қабул қилдим.

- Клубдаги шароитлар?
- Клубдаги шароитлар жуда ҳам яхши ташкиллаштирилган. Клуб профессионаллик сари интилмоқда. Шу кунгача Баҳром Ҳакимов ҳам шу даражага келиши учун анча ҳаракат қилганлиги кўриниб турибди. Клуб ҳомийларга эга, футболчилар ҳам молиявий муаммолар йўқ. База ва бошқа ҳамма шароитлар етарли. Клуб бугунги кунда "Б" Про лига жамоалари ўртасидаги энг яхши стадионга эга.

- Футболчилар сизнинг қарашингизга тўғри келадими? Ёки ёзги танаффусда янги ўйинчилар олиб келиш ниятингиз борми?
- Албатта ҳамма мураббийнинг ўз қарашлари ўз услуби бўлади. Баҳром Ҳакимов кўп футболчиларни ўз услубига қараб чақирган бўлиши мумкин. Ўзгаришлар бўлади албатта, бир иккита чизиқларни кучайтириш ниятим бор. Жамоада яхши тажрибали футболчилар жамланган. Ҳозирги жамоадаги боллар ҳам савияси ва маҳорати билан Суперлига жамоалари футболчилари билан рақобатлаша олади. Улардан кўнглим тўқ.

- "Турон" клуби мухлисларига тилакларингиз ва келажакдаги режалар...
- Келажакдаги режалар ҳақида гапирган бўлсам, худо хоҳласа клуб раҳбарияти билан гаплашдим, клуб академиясини ташкил қиламиз. Клубнинг энг олди мақсадларидан биттаси бу йил "Б" Про лига баҳсларида биринчи ўринни эгаллаб "А" Про лигага йўлланма олиш. Худо хоҳласа вақти келиб "Турон" клубини Суперлига даражасига олиб чиқиш. Мухлисларга тилагим бундан буёғига биз билан бирга жамоани 12-ўйинчиси бўлиб бизни қўллаб-қувватлашларини тилаб қоламан.

Абдулазиз Абдувоҳидов суҳбатлашди.



Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика