Latest news

14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  0 14:28"Олимпик Мобиуз"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  1 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  8 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0

Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионати олдидан Англия, Канада, Марокашга қарши ўйнаш жамоага куч беради" News

Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионати олдидан Англия, Канада, Марокашга қарши ўйнаш жамоага куч беради"

Ислом Исмоилов U17 жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳақида гапирди.

- Бу йиғинимиз 20 августдан бошланди. Биринчи босқич Фарғонада олиб борилди. У ерда "Цементчи" жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилди. Йиғиннинг иккинчи қисми Тошкентда давом эттирилди. Бу ерда 30 августгача бўламиз ва йиғиннинг учинчи қисмини ўтказиш учун Испанияга жўнаб кетамиз. У ерда кичик турнирда қатнашамиз.

- Испаниядаги рақибларнинг савияси анчагина жиддий. Ушбу рақиблар ҳақида тўхталсангиз.

- Албатта, жаҳон чемпионати олдидан Англия, Канада, Марокашга қарши ўйнаш жамоага куч беради. Бундай рақибларга қарши ўйин орқали хатоларни кўриб олиш ва жаҳон чемпионатигача бўлган даврда бу хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

- Янги топширилган футбол маркази Сизларга қанчалик қулай?

- Бу бинолар терма жамоаларнинг янада сифатлироқ шуғулланиши, яшаши учун хизмат қилади. Олдинлари бироз қийинроқ эди, машғулот ўтказиш учун келиб-кетишга кўп вақт кетарди. Ҳозир чиқамиз, майдон тайёр. Тикланиш учун ҳам барча шароитлар яратилган. Бу нарсалар терма жамоа фойдасига ишлайди.

- Кеча жаҳон юлдузлари Сизлар билан ҳам учрашди. Ушбу учрашув ҳақида гапириб берсангиз.

- Бундай катта даражадаги юлдузлар билан учрашув ёш футболчиларга катта иштиёқ беради. Улар ўз тилакларини билдиришди. Бу гаплар футболчиларимизни руҳлантиради. Улар ўз юлдузларини яқиндан кўришди ва келажакда олдинга интилишлари учун намуна бўлади.

Rating:    

Comments

+1   
29 aug 09:40:23
®
Блят, свисток, свисток, свисток деган бола шу эмасмиди. Гап йук, зур виждонли тренер. Омад
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика