Latest news

15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  5 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  2 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  23 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  16 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  9 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  13 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18

Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман" News

Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман"

Про лига 14-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон"(1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бугун дербига хос ўйин бўлди. Ҳар томонлама, шиддат ва муросасиз курашлар жиҳатидан ҳам қизиқарли учрашув гувоҳига айландик."Нефтчи"га қарши ўйин стандарт вазиятларга, якка курашларга бой тарзда ўтишини олдиндан билгандик.

Жамоамиз ўйиннинг дастлабки қисмида гол киритди, биринчи бўлимда устунликка эга бўлаётгандик. Шундан сўнг ўйинимизда бир оз пасайиш юзага келди. Бу холат олдинги ўйинларимизда ҳам кузатилганди. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳимоявий ўйин услубига ўтиб қолаяпмиз негадир. Жамоа ҳисоб тенглашса, бемалол олдинга чиқишга куч топа олаяпти. Демак бу жисмоний имконият билан боғлиқ холат эмас, балки руҳият билан боғлиқ жиҳат. Бу каби холатларни кўриб чиқамиз ва янада кўпроқ ишлаймиз. Бугун охирги дақиқалардаги эътиборсизлик оқибатида гол ўтказиб юбордик.

- Отабек Ҳайдаров нега учрашув қайдномасига киритилмади?

- Отабек Ҳайдаровда жароҳат бор. "Динамо"га қарши баҳсда оёқ қисмидан жароҳат олган ва айни дамда даволанмоқда.

- Исломбек Исмоилов Про лига биринчи даврасидаги фаолиятидан келиб чиқиб ўзига неча балл қўйган бўларди?

- Мен ҳеч қачон ўзимга баҳо бермаганман. Ҳар доим ўз ишимга танқидий ёндашганман. Ҳар доим ўзимга паст баҳо қўяман, чунки ишимдан қониқиш ҳосиш қилишим тўғри бўлмайди. Про лиганинг биринчи ва иккинчи даврасини ҳам биринчи ўринда тугатмоқчи эдик. Ҳозир учинчи ўриндамиз, демак бу биз учун қониқарли натижа эмас.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика