Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ислом Исмоилов: "Футболчилар ўзлари учун эмас, жамоа учун ўйнашни англаб етишлари лозим" News

Ислом Исмоилов: "Футболчилар ўзлари учун эмас, жамоа учун ўйнашни англаб етишлари лозим"

Суперлиганинг 1-туридан жой олган "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, ноқулай об-ҳавога қарамасдан, бизни стадиондан қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатди. "Қўқон-1912" жамоаси ўзи яратган имкониятлардан унумли фойдаланди. Дарвозабонимиз қўпол хатога йўл қўйди, ундан ташқари, ҳимоячиларимиз ҳам концентрацияни йўқотиб қўйишди. Иккала голни ҳам ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик деб ўйлайман. Бир қанча вазиятлардан унумли фойдалана олмадик ва мағлубиятга учрадик.

- Аввало, Суперлигадаги тарихий ўйин билан табриклайман! Жамоа ёмон ўйнамади, лекин ўзингиз айтганингиздек, дарвоза чизиғида муаммо бордек. Бунга нима дейсиз?

- Жамоамизда 4 нафар дарвозабон бор. Улардан икки нафари ёш посбонлар бўлса, яна бири – Ислом Абдуллаев. Унда озгина руҳий томонлама муаммо бўлгани боис Акмал Ортиқовга ишонч билдиргандик. Лекин бу ерда айбни фақат дарвозабонга ағдариш тўғри эмас, қолган футболчилар ҳам биз қўйган талабларни бажаришмади. Кўп йиллар давомида яхши савияда ўйнаган футболчиларимиз бугун жуда кўп хатоларга йўл қўйишди.

- Жамоанинг фалсафаси қандай? Рақибга қараб мослашишми ёки ўз ўйинини кўрсатишми?

- Бизда ўз ўйин услубимиз бор, лекин таркиб тубдан янгиланди. Жамоага тажрибали ҳамда маҳоратли ўйинчилар жам бўлгани билан уларни бир жамоага айлантиришга вақт керак. Футболчилар ўзлари учун эмас, жамоа учун ўйнашни англаб етишлари лозим.

Кўп футболчиларимиз мавсумолди тайёргарлик жараёнини жароҳат билан ўтказишди. Масалан, Фозил Мусаев узоқ вақт давомида даволанди. Ундан ташқари, 1-1,5 ҳафта олдин жамоага қўшилган янги ҳужумчимизда ҳам жароҳат бор эди, бироқ иложсизлик туфайли уни майдонга туширишга қарор қилдик.

- Ўтган мавсум охирида "бу йилги таркиб қанчалик ўзгаради? деганимизда, "биринчи даврада шу таркиб ўйнайди, фақат иккинчи даврада янги ўйинчиларни оламиз", деб жавоб қайтаргандингиз. Бугун жамоа сафида 8 та янги ўйинчи майдонга тушди.

- Ўтган йилги жамоа ўзаги сақлаб қолинган. Олдинги таркибда ўйнаган 12 нафар футболчи шу ерда. Пролига ва Суперлига фарқини ўзингиз биласиз, бундан ташқари, раҳбарият олдимизга улкан вазифаларни қўйган.

- "Турон"га таниқли футболчилар жалб этилди, ёшлар билан боғлиқ вазият қандай?

- Ёшларга асосий жамоага қанчалик эътибор қаратилса, шунчалик қаралади. Жамоанинг келажакдаги нияти ҳам шу. Биз ҳам вақти келиб, бир қатор ёш футболчиларга Суперлигада ўйин амалиётини тақдим этамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика