Latest news

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  5 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  7 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди" News

Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бир қатор кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқда.

Хусусан, вакилларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини океан ортида ўтказди. Бу йиғин доирасида эса Чили ва Боливия терма жамоалари рақиб  вазифасини ўтаб берди. Биз мазкур учрашувлар юзасидан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Чилига қарши кечган иккита учрашувда ҳам ғалаба қозондик. Бу ўйинларда рақиб қандай таассурот қолдирди?

- Ҳар икки учрашувда  ҳам рақибнинг кучли томонлари сезилди. Чили ўсмирлари жисмоний жиҳатдан бақувват, юқори даражада прессинг амалга ошира оладиган, техник жиҳатдан савияли жамоа эди. Биринчи ўйинда биз позицон ҳужум орқали уларни босим остида ушлаб турдик, иккинчисида эса таркибда 7 нафар ўзгаришга қўл урдик. Шунга қарамай қарши ҳужумлар орқали устунликни сақлай олдик. Уларни доимий прессингда ҳаракат қилиши бизга керакли тажриба бўлди дея оламан.

- Боливия билан баҳс денгиз сатҳидан жуда юқорида бўлиб ўтди. Мамлакат шундай нуқтада жойлашган эди. Бу қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Биринчи тўқнашувда ўйинни тўлиқ назорат қилишимизга қарамай ҳимоядаги қўпол хатоларимиз сабаб мағлуб бўлдик. Бу фақат тактик сабабларга эмас, балки физиологик жиҳатдан ҳам боғлиқдир. 3600 метр баландликда нафас олиш оғирлашади ва бу ўйинга таъсир қилди. Қисқа вақтда иқлимга мослашишга ҳаракат қилдик. Аммо бу осон эмас. Иккинчи беллашувда эса бир қатор тактик ўзгаришлар амалга оширдик ва ғалаба қозондик.

- Жамоанинг асосий ҳужумчиси Асилбек Алиев қизил карточка олди. Тартиб-интизом борасида ишланадими?

- Бу албатта таҳлил қилинади. Жамоа интизоми бизда доим устун ҳисобланади. Асилбек иқтидорли футболчи. Лекин профессионла футболчига ҳос сифатлардан бири ҳиссиётларни бошқара олишдир. Бу воқеадан ўзимиз учун сабоқ чиқарамиз ва бундай ҳолат такрорланмаслиги учун керакли ишларни амалга оширамиз.

- Терма жамоанинг кейинги режалари қандай?

- Ушбу йиғиннинг асосий мақсади Жаҳон чемпионатига босқичма-босқич тайёрланиш эди. Энди ўтган ўйинлар асосида индивидуал ва жамоавий таҳлиллар қилинади. Хатолар устида ишлаймиз. Жисмоний тайёргарлик, тактик ҳаракатларни чуқурлаштириш ва рақиблар таҳлили асосий йўналишимиз бўлади. Режа асосида ойма-ой тайёргарликни давом эттирамиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика