Latest news

16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  0 15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  4 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  4 14:19Уокер идеал ўнг қанот ҳимоячиси ҳақида гапирди  5 13:54АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи  1 13:29"Шахтер" "Ювентус", "Наполи" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирган футболчисининг нархини маълум қилди  2 13:08Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди   4 12:44Клопп Санчо туфайли Тен Хагни танқид қилди   6 12:16Гасперини: "Чемпионлар Лигасини "Реал" ютишини истайман"  11 11:50"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га 18 миллион евро тўлаб берди  4 11:28Мессининг голи "Интер Майами"ни мағлубиятдан қутқариб қолмади  18 10:55ПСЖ Италия А Сериясининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси билан шартнома тузмоқчи  1 10:22«Ал Насср» АПЛнинг уч нафар юлдузи билан шартнома тузмоқчи  16

Ислом Исмоилов: "CAFA турнирида кучсиз жамоалар йўқ, Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик" News

Ислом Исмоилов: "CAFA турнирида кучсиз жамоалар йўқ, Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик"

Хабарингиз бор, эртадан Тожикистонда CAFA U-17 мусобақаси старт олади.

Ўзбекистон бу турнирга Ислом Исмоилов устозлик қилаётган U-15 терма жамоаси билан ташриф буюрган. Вакилларимиз эртага илк учрашувда Эрон U-17 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.  

Бугун мусобақа олдидан ташкилий ишлар муҳокама қилинди, мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов анжуманда қуйидагиларни айтди. 


"Аввало, самимий қабул учун Тожикистон футбол федерацияси ва Марказий Осиё футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Келаси йил октябрда бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубоги саралаш турнирига босқичма-босқич тайёргарлик кўряпмиз. 

Куни кеча уйимизда ўтказилган Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган хотира турнирида ғолиб чиқдик. Черногория, БАА, Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши яхши спарринг ўйинлар ўтказдик. 

CAFA турнирига келсак, ҳар қандай мураббий доимо ўз олдига максимал мақсадларни қўяди. Рақиблар яхши, лекин бу ерда кучсиз жамоалар йўқ. Биз Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик. CAFA турнири яхши синов бўлади. Биз турли услубдаги тўртта жамоа билан ўйнаймиз. Ўйиндан ўйинга тайёрланиб борамиз, турли схемаларни кўздан кечириб оламиз. Турнир қизиқарли ўтади, деб ўйлайман", – дейди Ислом Исмоилов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика