Ислом Аҳмедов Бруней-Даруссалам қироллигида ФИФА семинари ўтказяпти
25 aug 2016 12:36
News


Ислом Аҳмедов Бруней-Даруссалам қироллигида ФИФА семинари ўтказяпти
Ўзбекистонлик ФИФА ҳамда ОФК инструктори Ислом Аҳмедов айни вақтда хизмат сафари билан Бруней-Даруссалам қироллигида.
Ислом Аҳмедов ушбу мамлакатда ФИФАнинг “Elite youth coaching course” (Болалар ва ўсмирлар футболи элит мураббийлари ўқув-курслари) дастури бўйича семинарлар ўтказмоқда.
Мамлакатда болалар футболини ривожланишига эътибор қаратаётган Бруней қироллиги Футбол Ассоциациаси ФИФАга мурожат қилиб, ушбу ўқув курсларини ўтказиб беришни сўраган ва халқаро футбол федерацияси семинарларни ўтказиш учун ўзбекистонлик мутахассисни юборишга қарор қилган.
Семинарлар 22 август куни старт олган бўлиб, эртага - 26 августда якунланади.
Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
21:54
Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди 1

Comments