Latest news

11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3

Иско Қатар ёки Туркия клубига ўтиши мумкин News

Иско Қатар ёки Туркия клубига ўтиши мумкин

"Реал Мадрид" собиқ футболчиси Иско фаолиятини Қатар ёки Туркия жамоасида давом эттириши мумкин.

2022 йил охирида "Севилья"ни тарк этган Иско айни пайтда ишсиз. Испаниялик футболчи билан музокаралар олиб борган Бундеслиганинг "Унион Берлин" ва "Лейпциг" жамоалари шартнома тузишгача етиб боришмади. "Лейпциг" 30 ёшли яримҳимоячи билан битим тузиш орқали клубнинг маош тизимини бузишни истамади.

Шундан кейин Искога Англия Премьер-лигаси вакили "Эвертон" қизиқиш билдирди. Бироқ якунда жамоа устози Исконинг жисмоний имкониятлари Англия чемпионатига тўғри келмаслиги мумкинлиги борасидаги фикридан сўнг бу келишув ҳам амалга ошмайдиган бўлди.

Иско ҳозирда Туркиянинг "Коняспор" ва Қатар Юлдузлар Лигасининг номи ошкор қилинмаган жамоаларидан биридан олган таклифини ўйлаб кўрмоқда. Нашр футболчининг Қатарга йўл олишга хоҳиш билдирмаётганини маълум қилди. Исконинг агенти унинг Европада қолиши учун музокараларни кучайтириши айтилмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика