Latest news

10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  0 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  1 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  5 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  14 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  34 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  5

Иско Қатар ёки Туркия клубига ўтиши мумкин News

Иско Қатар ёки Туркия клубига ўтиши мумкин

"Реал Мадрид" собиқ футболчиси Иско фаолиятини Қатар ёки Туркия жамоасида давом эттириши мумкин.

2022 йил охирида "Севилья"ни тарк этган Иско айни пайтда ишсиз. Испаниялик футболчи билан музокаралар олиб борган Бундеслиганинг "Унион Берлин" ва "Лейпциг" жамоалари шартнома тузишгача етиб боришмади. "Лейпциг" 30 ёшли яримҳимоячи билан битим тузиш орқали клубнинг маош тизимини бузишни истамади.

Шундан кейин Искога Англия Премьер-лигаси вакили "Эвертон" қизиқиш билдирди. Бироқ якунда жамоа устози Исконинг жисмоний имкониятлари Англия чемпионатига тўғри келмаслиги мумкинлиги борасидаги фикридан сўнг бу келишув ҳам амалга ошмайдиган бўлди.

Иско ҳозирда Туркиянинг "Коняспор" ва Қатар Юлдузлар Лигасининг номи ошкор қилинмаган жамоаларидан биридан олган таклифини ўйлаб кўрмоқда. Нашр футболчининг Қатарга йўл олишга хоҳиш билдирмаётганини маълум қилди. Исконинг агенти унинг Европада қолиши учун музокараларни кучайтириши айтилмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика