Ишкалчи Туран 12,5 йилга қамалиши мумкин
15 oct 2018 21:12
News
Туркия прокуратураси футболчини 12,5 йилга қамалишини сўраган. У мамлакат жиноят кодексининг бир неча: жинсий зўравонлик, шахсга атайин жароҳат етказиш, умумжамият хавфсизлигини бузиш ва рухсатсиз қурол ишлатиш каби бандлари билан айбланмоқда.
Унинг ишлари туркиялик қўшиқчи Беркай Шахиннинг кўрсатмаларига асосан олиб борилмоқда. Олдинроқ айтилганидек, Туран аввалига ўз хотини, кейинчалик қўшиқчи билан жанжаллашган. Шундан кейин у шифохонага бориб, кечирим сўраган ва ўзини отиб ташлашини айтган.
2018 йилнинг март ойида Туран хотинига савол бергани учун журналистнинг бошини ёрганди. Май ойида у 16 ўйинга четлатилганди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments