Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Иқбол Маликжонов: "Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик" News

Иқбол Маликжонов: "Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик"

Термизнинг "Сурхон" клуби Coca Cola Суперлигасининг жорий мавсумини 11-ўринда тугатди.

Мавсум якунлари хусусида жамоа ярим ҳимоячиси Иқбол Маликжонов фикрлари билан ўртоқлашди. 


- Иқболжон, мавсум "Сурхон" учун қандай якунланди?

- Янги мавсум олдидан "Сурхон" янги раҳбарлар қўлига ўтди. Бир сўз билан айтганда, жамоа янгитдан тузилди. Жамоа олдига 8 таликка кириш вазифаси қўйилганди. Аммо ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Бунга сабаб жамоа мавсум давомида барқарор футбол намойиш эта олмади. Бу эса натижаларимизнинг пасайишига ва кўп очко йўқотишимизга сабаб бўлди. 

- 2022 йилги мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Тўғриси, шахсан ўзим биринчи даврадаги ўйинларимдан кўнглим тўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмида эса ўзим ва мухлислар кутган даражада ўйнай олмадим, чунки жамоамиз Суперлигада қолиш учун курашди. Қачонки жамоа юқори ўринлар учун курашса, ўшанда футболчи ўзининг ўйинларидан ва жамоадаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилади. 

- "Сурхон"да қоласизми?

- Ҳозирча жамоада қолиш-қолмаслигим бўйича бирор аниқ гап айтолмайман. Ҳали бу ҳақда раҳбарият билан гаплашганимча йўқ. 

- Унда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борми?

- Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Лекин ҳаммасига таътилдан қайтганимиздан кейин аниқлик киритамиз. 

- ЖЧ-2022да қайси жамоага мухлислик қиляпсиз?

- Қатардаги ЖЧ-2022да Бразилия ва Португалия терма жамоаларига мухлислик қилмоқдаман

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика