Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  0 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Иордания U-23 сардори Ҳади Ал-Ҳоурани: "Ўзбекистондаги атмосфера худди Иорданиядек экан" News

Иордания U-23 сардори Ҳади Ал-Ҳоурани: "Ўзбекистондаги атмосфера худди Иорданиядек экан"

U-23 Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Иордания ва Ироқ термалари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Иордания термаси устози Аҳмад Ҳайел ва жамоа сардори Ҳади Ал-Ҳоурани қатнашишди.

Мусобақа ҳақида

- Бизнинг жамоа бу мусобақага пухта тайёргарлик олиб борди. Иордания футболини яхши томондан кўрсатмоқчимиз. Биз бу ерга келишимизга қадар Қатар жамоаси билан икки ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бир ўйинда ғалаба қозонган бўлсак, бошқа бирида дуранг қайд этилди. Бу ердаги барча жамоалар катта мақсадларни кўзлашган. Биз эса ҳозирда бор эътиборимизни Ироққа қарши биринчи ўйинга қаратмоқдамиз. Биринчи ўйиндаги ғалаба қейинги босқичга чиқиш учун катта туртки бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам ғалаба учун бор ишни қиламиз.

- Ҳади Ал-Ҳоуранига савол. Бу мусобақа сиз ва сизнинг жамоангиз учун ўзингизни кўрсатишингиз учун ажойиб имконият. Гуруҳ босқичидан аввалги фикрларингиз?

- Иордания термаси футболчилари мусобақанинг финал босқичига тўлиқ тайёр. Тактик ва бошқа жиҳатлар бўйича ҳам биз тайёрмиз. Ҳозир биз олдинги мусобақаларга қараганда кўпроқ тажрибага эгамиз. Ўзбекистондаги атмосфера ҳудди Иордания каби. Бу эса бизга яхши. 

- Жаноб мураббий, Ироққа қарши биринчи учрашувдан олдинги фиркларингиз қандай?

- Ушбу ўйинда Ироқ билан имкониятларимиз тенг. Биз Ироқнинг Эронга қарши ўтказган икки ўйини кўрдик. Ўйлайманки биз ўйинга тайёрмиз.

- Иорданиянинг ушбу мусобақадаги мақсади қандай ва гуруҳдаги қайси жамоани ўзингизга энг ноқулай рақиб деб биласиз?

- Бу мусобақага яхши тайёргарлик олиб борганмиз. Бундан аввал Қатарда ўйинлар ўтказдик. Март ойида эса Туркияда йиғин ўтказдик. Гуруҳимизга келадиган бўлсак, барча рақиблар кучли. Гуруҳдаги ҳамма терма жамоанинг имониятлари тенг.

- Жамоада йўқотишлар йўқми? Ушбу мусобақага ўзингиз учун оптимал бўлган таркибни йиға олдингизми?

- Барча футболчиларимиз яхши формада ва мусобақага яхши тайёрланган. Мусобақага қадар бир неча жароҳатлар бор эди, аммо ҳозир барчаси яхши.

- Жамоа сардорига савол. Мусобақада жуда кучли рақибларга дуч келасизлар. Шу ҳақидаги фикрингиз...

- Иордания ҳар доим кучли жамоа бўлган. Бизда ўзимизга бўлган ишонч, тажриба бор. Биз кейинги босқичга йўл олишимизга ишонамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика