Latest news

17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  0 17:09ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  0 16:51КХДР — Ўзбекистон (матнли трансляция)  111 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  1 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  4 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   19 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  7 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  20

Иордания U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бир қадам қолди" News

Иордания U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бир қадам қолди"

Иордания U-20 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Алдиабат Уммонга қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фиклари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Мен бугунги ўйиндан жуда ҳурсандман. Бугун биродарларимиз уммонликлар жуда яхши қаршилик кўрсатишди. Мен барчага миннатдорчилик билдираман. Ғалабамиз Қирол Абдуллоҳ 2 ва барча иорданияликларга бағишланади. Иордания терма жамоаси 1/4 финалда.

- Японияга қарши бўладиган учрашув олдидан йигитларга қандай мотивация бермоқчисиз?

- Японияга қарши бўладиган учрашув менинг ҳаётимдаги энг муҳим ўйин бўлади, футболчиларнинг фаолиятидаги ҳам. Бугунги Уммонга қарши ўйин плей-офф босқичидан ҳам қийинроқ учрашув эди. Тасаввур қилинг, 11 миллион иорданиялик сизнинг ўйинингизни томоша қилиб турибди. Шу сабаб ҳам бугунги ўйин Японияга қарши учрашувдан ҳам муҳимроқ эди деб ўйлайман. Биз араблар кўп вазиятларда хотиржам бўламиз ва Японияга қарши ҳам хотиржамликда ўйин ўтказамиз деб ўйлайман.

- Кейинги учрашувда жамоангиздан нималар кутсак бўлади?

- Биз Осиёнинг энг кучли 8 та жамоасига кирдик ва жаҳон чемпионатига йўлланмасига қадар бизни бир қадам ажратиб турибди. Биз кейинги учрашувда ўша бир қадамни босиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

- Футболчиларингизнинг ўйин услубига баҳо бериб ўтсангиз. Жамоа шиддатли ўйин намойиш этмаётгандек? 

- Бу бизнинг услубимиз, мен ушбу услубни ишлатишни ёқтираман. Сабаби, агар рақиб кўпроқ хужум қилса ёки бизга қарши прессинг қўлласа, улар очиқ зоналар қолдиришади ва биз шундан сўнг қарши хужумга ўтамиз.

- Жамоа кўп вазиятлардан фойдалана олмаяпти, бунга сабаб нима?

- Бугун кўп вазиятлар яратдик, аммо уларни голга айлантира олмадик ва бу албатта яхши ҳабар эмас. Ўйлайманки, биз кейинги учрашувларда ушбу ҳатоларни такрорламаймиз.

- Кейинги учрашувдаги рақибни мағлуб этсангизлар, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бўласизлар. Ушбу муҳим ўйин олдидан футболчиларингиз билан қандай тайёрламоқчисиз?

- Биз тайёргарликни бугундан бошлаймиз. Яъни бугундан бошлаб барча футболчиларимнинг миясини футбол билан тўлдиришим керак (кулади). Биринчи навбатда, йигитлар рақибни ўрганиб чиқишлари керак ва шундан сўнг машғулотларга киришамиз. Футболчилар бир оила, ака-укаларга айланишлари керак ва шундай аҳиллик билан ярим финалга чиқа оламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика