Иордания миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди
07 sep 2013 22:17
News

Иордания миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди
Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашувида майдонга тушадиган Иордания миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди ва «ЖАР» стадионида дастлабки машғулотини ўтказди.
Ҳуссам Ҳассан бошчилигидаги Иордания миллий терма жамоаси 7 сентябрь куни Тошкентга етиб келди. 10 сентябрь куни «Пахтакор» марказий стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Иордания миллий терма жамоаси 7 сентябрь куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида илк машғулотларини ўтказди.
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон - Иордания учрашувини томоша қилиш учун ФИФА вице-президенти ва Иордания Футбол Уюшмаси президенти Шахзода Али бин Ҳусайин ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик. Шахзода Али бин Ҳусайин бошчилигидаги Иордания футболи расмийларидан иборат делегация 9 сентябрь куни Тошкентга ташриф буюради.
Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтган плей-оффнинг дастлабки учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 10 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments