Latest news

21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  1 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2

Ион Марин: "Локомотив" ўз майдонида ўйнайди, шу боис устунликка эга" News

Ион Марин: "Локомотив" ўз майдонида ўйнайди, шу боис устунликка эга"

8 февраль куни «Локомотив» клуби Осиё Чемпионлар лигаси саралаш баҳслари доирасида Қувайтнинг «Қувайт спорт клуб» жамоаси билан куч синашади.
Анъанага кўра учрашувдан бир кун аввал иккала жамоа бош мураббийлари ва биттадан футболчи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида «Қувайт СК» бош мураббийи, руминиялик Ион Марин ҳамда жамоа аъзоси Жараҳ Ал Атиқи иштирок этишди.

"Эртага яхши ўйин бўлади. Икки жамоанинг ҳам яхши шаклланган. Об-ҳаво биз учун бироз ноқулай келган бўлсада, майдоннинг аҳволи яхши ҳолатда экан. Бу ҳолат бизни қувонтирди. "Локомотив" ўз майдонида ўйнаётганлигини инобатга олган ҳолда, уларни бироз кучлироқ деб айтган бўлар эдим. Жорий мавсум "Локомотив" кўплаб харидларни амалга оширди. Умуман олганда Улуғбек Бақоевнинг БААдаги мураббийи сифатида, ўзбек футболчилари яхши ҳаракат қилишларини биламан", - дейди жамоа бош мураббийи Ион Марин.

- “Локомотив”га қарши тайёргарликдан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Шундай деса ҳам бўлаверади. Қувайтдаги тайёргалигимиздан кўнглим тўлди. Натижасини эртага кўрамиз.

- Об-ҳаво ҳақида гапириб ўтилди, аммо профессионал футболчилар бу нарсага тайёр бўлиши керак деб ўйлаймиз...
- Тўғри айтасиз, футболчиларимиз об-ҳавога жиддий эътибор қаратишлари керак эмас. Ўйинга ким биринчи бўлиб мослашиб кетса, ўша жамоа ғалаба қозонади. Таркибимизда 4 нафар хорижлик футболчи бор. Маҳаллий ўйинчиларимиз ҳам улардан қолишмайдилар. Бугунги кунда мамлакатимизда футбол ўсиб бораяпти. Буни МТЖ қайд этаётган натижалардан ҳам билиб олсак бўлаваеради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика