Latest news

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Инзаги янги давр асосчиси сифатида "Интер" тарихида қола оладими? News

Инзаги янги давр асосчиси сифатида "Интер" тарихида қола оладими?

Амбициялар ва рақобат ошиб бормоқда.

Симоне Инзаги ўтган мавсумнинг катта қисмини игна устида ўтказгандек бўлди десак, муболаға бўлмайди. Баланд парвозлар қанчалик ёқимли бўлган бўлса, муваффақиятчизликлар ҳам шунчали оғриқли бўлди. "Нерадзурри" ЕЧЛ зонасида муқим ўрнаша олмасди –барчаси чемпионат якунланишига яқин ҳал бўлди. Натижада, 22/23-йилги мавсум бир дунё саволлар ўрнига эртакнамоларидан бири сифатида эсланадиган бўлди. Мукофот сифатида – миланликлар устозига 2025 йилгача мўлжалланган шартнома тақдим этилди.


ЕЧЛ финали ва А Сериядаги муваффақият учун мукофот

Футболдаги деярли барчаси вақтинчалик, ўзгарувчан – айниқса мураббийларга бўлган муносабат. Инзаги Миланда жамоани чемпион қилган Антонио Контенинг ўрнини эгаллади. Янги бош мураббий билан "Интер" 2021/22-йилги мавсумни ажойиб ўтказди, аммо кейингиси қийинроқ ўтди. Кузда италиялик мураббийни истеъфоси ҳақида ҳали гап йўқлиги борасида инсайдлар пайдо бўлди, аммо муаммоларни ҳал қилиш зарур эди – ўша вақтлар 6-8-ўринларда "ўралашиб" юрганди ва ҳеч ҳам ТОП-5га кира олмасди.

Куздаги еврокубок баҳсларидаги муваффақият (ЕЧЛ плей-офф босқичи йўлланмаси қўлга киритилди) ва А Серияда ЕЧЛ зонасига қайтишдан сўнг, "нерадзурри" қишни ҳам ишончли ўтказди. Бироқ март ойидан бошлаб, чемпионатнинг 6 ўйинида бор йўғи 1 та ғалаба – яна мураббийга чиқиш эшиги кўрсатилиши ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди.

Вазиятни нормаллаштириш ҳамда ортиқча гапларни йўққа чиқариш учун аниқ вазифа қўйилди – ЕЧЛ чорак финалида "Бенфика"дан ўтиш ва албатта, чемпионатдаги вазиятни яхшилаш. Клубдагилар бахтига у пайтга келиб, Ромелу Лукаку тўлиқ тузалди ва яхши спорт формасига кириб олди. Қолганлар ҳам бир жамоа бўлиб, бирлаша олди – Португалия клуби таслим этилди, "Интер" ярим финал доирасидаги дербида "Милан"ни мусобақадан чиқариб юборди, А Серияда эса, қисман "Юве" санкцияларга учрагани туфайли, кучли учликдан жой олди.


Жамоа Симоненинг талабларини тушунмоқда

"Интер"ни италянча прагматик футболи учун яхши кўриш ҳам, ёмон кўриш ҳам мумкин – лекин бу Инзаги жамоаси эканлигини тан олмай бўлмайди. Мураббийга мослашган ва унинг талабларини тушунадиган. Гуруҳ босқичидаёқ "нерадзурри" "Барселона"ни Европа Лигаси тушириб юборди – қизиғи, ўзаро ўйингача кўпчилик каталонияликлар имкониятини яхшироқ деб баҳолаётганди.

Миланликлар эса аввалига "блаугранас"ни мағлуб этди, кейинги тўқнашувда эса рақиб ғалабани тантана қилишига имкон беришмади! Тўпга эгалик қилишга йўл қўйишмади, асосий футболчи Левандовскини майдоннинг учинчи қисмида тўлиқ ёпиб ташлашди, рақибни ўзи учун ноодатий ҳаводан узатмалар орқали ўйнашга мажбур қилишди ва тезкор қарши ҳужумлар билан жазолашди.



Плей-офф босқичида эса ўйинини топиб олган "Интер"ни на "Порту", на "Бенфика" хафа қила олди. "Нерадзурри" эса биринчи ўйинда устунликка эга бўлиб, жавоб баҳсида уни сақлаб қола олишди. Ҳужумчиларга узун узатмалар билан ўйнаш ҳам натижа бериб турса, бошқа нимадир ўйлаб топишга ҳожат борми? Устига устак олдинда бўйдор Лукаку (иккинчи бўлимларда кўпроқ ўйинга қўшилди) ва тезкор Мартинес билан.

Мавсум давомидаги ўйинлардан келиб чиқсак, "Бенфика" томошабопроқ ўйин кўрсатгандир, бироқ гап мураббий кўрсатмаларини аниқ бажаришга келганида, "Интер" қитъада унча-мунчасидан қолишмади.


Фаол ўтказилган ТО 

Ўтган мавсумнинг муваффақиятли якунидан кейин, янгисининг старти омадсиз бўлмаслигига аниқ сабабларимиз бор. Қатор етакчилар – Андре Онана МЮга кетди, Ромелу Лукаку — "Рома"га. Бу йўқотишлар клуб ишқибозларини ҳавотирга солганди. Қизиғи, камерунлик киперни Лукакуни "Челси"дан сотиб олиш учун етарли пул бўлиши учун сотиб юборишганди — аммо ўтган вақт оралиғида ҳужумчи "Ювентус" билан алоқага чиқиб улгургани миланликлар боссларига умуман ёқмади. Айнан шу жойда музокаралар ҳам тўхтатилди. 

Бундан ташқари италияликлар Марцело Брозович, Милан Шкриньяр ва Эдин Жекони жамоада сақлаб қола олишмади. Тўғри, Эдиннинг 37 ёшдалиги, Шкриньяр эса ўтган мавсум охирини жиддий жароҳат сабаб ўтказиб юборгани ўйлантириб қўйган бўлса, Брозович жамоанинг муҳим ўйинчиси бўлиб қолаётганди.

Шундай қалтис вазиятдан ҳам "нерадзурри" яхши чиқа олди – барча кетганларга трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ўринбосар топилди. Ҳужум чизиғида Мартинесдан ташқари эндиликда Марко Арнаутович ва Маркус Тюрам бор. Франциялик сифатли футболчи бўлишидан ташқари, текинга жамоа сафига келиб қўшилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Дарвоза тажрибали Янн Зоммерга ишониб топширилди. У баҳорда "Бавария"да Нойерни йўқлигини билдирмаслик учун Мюнхенга таклиф қилинганди. Ҳимоя марказига ўша "Бавария"дан Бенжамен Павар ва ёш, иқтидорли Ян Биссек, тажрибали Франческо Ачерби олиб келинди. Таянч зонасида Кристьян Асллани ва Люсьен Агуме ўртасида танлов бўлади.


ЕЧЛ плей-офф йўлланмаси ва ТОП учликка кириш

А Сериянинг 3 туридан кейин "Интер" 9 очко билан етакчи. "Нерадзурри" бу ўйинларда 8 та гол уриб, улардан 5 таси – Мартинес ҳисобига ёзилди. Тюрам ҳам ўзини ёмон кўрсатмаяпти - 1 та гол ва 2 та ассист. Ишнинг бир қисмини Фраттези ва Арнаутович бажармоқда.

А Сериянинг бу мавсуми чинакамига қизиқарли бўлиши тайин – ўтган мавсум "Юве" очколар олиб ташлангани туфайли чемпионлик ёки камида юқори ўринлар учун кураша олмади, агар кутилмаган бирор иш бўлмаса, "Интер"нинг рақиблари биттага кўпаяди. "Милан" ҳам трансфер бозорида фаол бўлди. "Россонери" ҳам чемпионликни орзу қилиб йўлга чиққан. Уёқда Спалеттисиз қолган "Наполи" бор. "Аталанта", "Лацио" ва ҳатто "Рома" ҳам энг юқори ўринлар учун курашади. 

ЕЧЛга келадиган бўлсак, "нерадзурри" жуда қизиқарли гуруҳга тушди. "Зальцбург" ўтган мавсум "Челси" ва "Милан"ни ташвишга солганди, "Бенфика" эса ПСЖ билан тенгма-тенг курашган ва чорак финалгача етиб борганди – жамоа мураббий ва таркибнинг ўзагини сақлаб қолган. "Реал Сосьедад"дан эса ЕЧЛда нима кутишни тахмин қилиш қийин. "Сосьедад" Россиянинг "Динамо"сидан Арсен Захарянни сотиб олди. Бироқ "нерадзурри" ва "бургутлар" билан курашиш осон бўлмайди. Шундай экан, Инзаги жамоаси учун минимал вазифа – плей-офф босқичига чиқиш.


soccer.ru сайтидан Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика