Latest news

19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  4 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  14 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  44 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0

Интервью. Павел Могилевец — "Бунёдкор"нинг таклифи, Суперлигадаги дебют, Иброҳимҳалилнинг ўйини, Шомуродов ва Карпин ҳақида News

Интервью. Павел Могилевец — "Бунёдкор"нинг таклифи, Суперлигадаги дебют, Иброҳимҳалилнинг ўйини, Шомуродов ва Карпин ҳақида

"Бунёдкор" ёзги трансферлар ойнасида таркибига россиялик ярим ҳимоячи Павел Могилевецни қўшиб олди.

Фаолияти давомида “Зенит”, “Рубин”, “Ростов”, “Химки” ва “Нижний Новгород” клублари сафида Россия премьер лигасида жами 148 та учрашувда майдонга тушиб, жамоадошларининг 10 та голига ҳаммуаллифлик қилган бўлса, 4 марта ўзи рақиб посбонларини ранжитган. "Сўғдиёна"га қарши кечган учрашувда Суперлигадаги дебютини амалга оширган Павел сайтимизга дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди. 


- Павел "Бунёдкор"га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Дастлаб кўрикка таклиф қилишди. Жамоанинг Минскдаги йиғинида иштирок этдим. Иккита учрашувда майдонга тушдим. Якунда шартнома имзоладик, тамом. Қисқача фикрим шу. 

- Чорлов айнан ким томонидан келиб тушди? Агентлар ёки бош мураббийнинг ўзи?

- Дўстим Ўзбекистонда анча йиллар олдин тўп тепганди. Унинг бу ердаги танишлари етарлича. Мураббий ва раҳбарият эса мен билан йиғинда танишди. 

- Клубдаги илк таассуротлар қандай?

- Таъкидлаш жоизки, клубдагилар мени яхши қабул қилишди. Мослашишимга кўмаклашишмоқда. Жамоадошларимга бунинг учун раҳмат айтиб қоламан. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда ғалабалар қозонишни бошлаймиз. Бу кўп куттирмайди, деб ўйлайман. 

- "Сўғдиёна" билан ўйинда жамоа мағлубиятга учради. Мазкур баҳс сиз учун Суперлигадаги дебют бўлди. Хўш қандай фикрлар юзага келди?

- "Сўғдиёна"ни оддий рақиб, дея олмайман. Бежизга турнир жадвалида совринли ўринлар учун курашаётгани йўқ. Биз эса уларнинг кучли тарафларини зарарсизлантира олмадик. Дейлик қанотлардан узатмалар, қарши ҳужумларда улар жазолади. Хатоларимиздан фойдаланиб кетди, холос. Лекин ҳозирда катта куч билан навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бизни мураккаб ҳафта кутиб турибди.  

- "Бунёдкор"нинг айни пайтда эгаллаб турган ўрнига қандай муносабатдасиз?

- Клуб аввалги йилларда қандай ўрин эгаллаганини кўриб чиқдим. Албатта, "Бунёдкор" турнир жадвалига ўзига муносиб ўринда эмас. Вазиятни ўзгартириш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз. Бу йўлда жамоага бор кучим билан ёрдам беришга ҳаракат қиламан. 

- Деярли ярим йил жамоасиз эдингиз. Спорт формангизни қандай ушлаб турдингиз

- Тўғри. Шу боис бироз қийин бўляпти. Лекин интилишдан тўхтамайман. 

- "Пари НН" клубида Иброҳимҳалил Йўлдошев билан бирга тўп тепгансиз. Унинг сифатларига қандай баҳо берган бўлардингиз?

- У техник жиҳатдан кучли футболчи. Тезлиги ҳам зўр. Энг муҳими у ҳозирги ўйини билан тўхтаб қолмаслиги. Янада ўсиши керак. Кейинчалик нима бўлиши унинг ўзига боғлиқ. 

- Россия чемпионатида яна футболчиларимиз кўпаймоқда. Яқинда Хожимат Эркинов "Торпедо" сафига бориб қўшилди. Бу борада ўзини синаб кўриши мумкин бўлган футболчилар кўпроқ нимага эътибор қаратиши керак?

- Биласиз, Россияда кўпроқ кучга асосланган футбол намойиш этишади.  Ҳар бир чемпионатда бўлгани каби вақт зарур. Агар футболчи янада олдинга интилишни истаса, қўлидан келган барча ишни қилади ва қийинчиликларни енгиб ўтади. 

- Элдор Шомуродов "Ростов"да очилди. У сиз юқорида айтган тўсиқларни енгиб ўтишида Валерий Карпининг қанчалик ўрни бор?

- Албатта Шомуродовнинг Россияда муваффақиятли ўйнаб кетиши қайсидир маънода Валерий Карпинга боғлиқ. У "Ростов"да ўйнаётган пайтда мен ҳам шу жамоада эдим. Муваффақиятларининг бир қисми сифатида мураббийнинг унга бўлган ишончини айтмоқчиман. Иккинчидан у машғулотларда астойдил ишларди. Карпиннинг талабларини диққат билан эшитиб бажарган. Бу борада у шунчаки молодец. 


Обуна бўлинг: Интервьюлар олами

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика