Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Интервью. Мурот Якин: “Руслар бойлик билан фахрланишни ёқтиришади” News

Интервью. Мурот Якин: “Руслар бойлик билан фахрланишни ёқтиришади”

“Спартак”нинг собиқ бош мураббийига айланган Мурот Якин Швейцариянинг “Blick” газетаси билан суҳбатда Россиядаги фаолияти ва жамоадан кетиши сабаблари тўғрисида саволларга жавоб қайтарди.
– Москвада бир йиллик фаолиятдан кейин яна Швейцарияга қайтдингиз. Рус менталитетини намойиш этадиган бирор эсда қоларли воқеани айтиб берсангиз.
– Биз ўтириб тушлик қиляпмиз. Ресторан олдига учта қора машина бошқарувида қимматбаҳо автомобиль келиб тўхтади. Худди Жеймс Бонд фильмларидаги сингари. Бирданига бир неча қўриқчи пайдо бўлиб, ресторанга назар солишди. Кейин эса машинадан бир эркак тушиб, қўриқчилар ҳамроҳлигида ресторанга кириб келди. Унинг ким эканлиги барчага қизиқ эди. Ўша одам жамоатчилик учун умуман нотанишлиги маълум бўлди. Бу шунчаки шоу эди. Бу одатий ҳол: руслар бойликлари билан мақтанишни хуш кўришади. Бундай ҳолатни Швейцарияда умуман кузатмаганмиз.

– Россиядаги саргузаштларингиз якунланди. Омадсизликка юз тутдингизми?
– Бу ҳақида бошқалар айтишлари керак. Бу қандай қарашга боғлиқ. Мен бундай деб ўйламайман. “Спартак” мен учун яхши тажриба бўлди.

– Унда клубдан кетишингизнинг сабаби нимада?

– Кўп нарсалар билан. Иқтисодий муаммонинг ҳам таъсири сезилди. Клуб ичида ҳам кутилмаган нарсалар рўй берди. Клуб президентининг истеъфога чиқишини кутмагандим. Унинг қарори туфайли бош директор билан шартнома узайтирилмади. Бу мен учун клубда катта ўзгаришлар бўлишидан дарак берувчи белги эди.

– Демак, бўшатилмаслик учун шундай қарорга келдингизми?
– Вазият менинг фойдамга кўриниш олмади. Қисқа вақтда кўп нарсалар ўзгарди. “Спартак”даги президентнинг кетиши эълон қилингач, вазият нотинч эди. Клуб ривожланишнинг бошқача йўналишини танлашини билдим. Бундай ҳолатда бўронни кутиш ҳам мумкин, ёки эртароқ ҳаракат қилиб, келажак тўғрисида суҳбатлашиб олиш мумкин.

– Қишда янги трансферларга ваъда беришганди. Бунинг ўрнига таркиб қисқартирилди. Сизнинг устингиздан кулишди деб айтиш мумкинми?

– Албатта, жамоа сифатини йўқотгани яхши эмас. Бироқ шунчаки шикоят қилиш ёрдам бермайди. Клуб раҳбарияти билан урушиб, кўп кунни йўқотиш мумкин. Ёки сенда бор нарсадан максимум фойда чиқаришга уриниб кўриш керак.

– Арманистонлик Озбилиз сизнинг турк эканингиз сабаби ўйин амалиётига эга бўлмагани ҳақида гапирди. Жиддий айблов!
– Мени рацизмда айблаш билан боғлиқ бу воқеа мени ажаблантирди. Жуда ҳиссиётли эмасман, бироқ бу қалбимни яралади. Ўйлаб топилган айблов умуман керак эмасди.

– Нима сизда кўпроқ таассурот қолдирди?
– Россия тўғрисида кўп гапларнинг ёлғон эканлиги. У ерда одамлар жуда очиқ, мулоқотга шай. Атрофга тез кўникиб кетдим, мени шунчаки чет эллик мураббий сифатида қабул қилишмади. Бу қийинроқ бўлади деб ўйлагандим.

– Танаффус олмоқчи эканингизни айтдингиз. Руҳингиз тушиб кетдими?
– Йўқ, ҳаётда барча ўйлар билан бир қарорга келиш учун вақт топиш лозим. Ҳозир биринчи навбатда таътилга жўнайман ва бошдан ўтказганларимни йўққа чиқараман.

– Ҳозир кун тартибингиз қандай? Қизингиз уйда кўпроқ бўлишингиздан хурсанд бўлса керак?
– Қизим мени тез-тез кўришидан хурсанд бўлишини тасдиқлай ҳам, рад эта ҳам олмайман. У ҳали гапирмайди (кулади). Лекин у билан кундан-кунга роҳатланаётганимни айта оламан.

– Унинг ҳолати қандай?
– Ажойиб, барчаси яхши. У тез ўсмоқда. Арава билан юрганда жароҳат олмаслиги учун кузатишга тўғри келади.

– Хорижда бирор клубни бошқаришни истайсизми ёки Швейцарияда ишлашни хоҳлайдиган клубингиз борми?
– Бу тўғрида ўйлаб кўрмадим. Кичик бола билан таътилга кетаётган одамда қанчалик иш кўплигини билсангиз, менда қанчалик асабийлашиш борлигини тушунардингиз.

– “Янг Бойз” – вариантлардан бирими?

– Ҳозир айтадиганларим нотўғри бўлиши мумкин. Бу жамоага жиддий қарайман ва ўйлайманки, клуб кейинги мавсумда чемпионлик учун курашда биринчи қаторларда бўлади.



Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика