Latest news

17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  0 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  3 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  15 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  7 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1

Интервью. Жоффрей Кондогбия: “Милан” кўпроқ пул таклиф қилди, лекин футболда бу энг муҳими эмас” News

Интервью. Жоффрей Кондогбия: “Милан” кўпроқ пул таклиф қилди, лекин футболда бу энг муҳими эмас”

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси ёзги трансферларнинг қаҳрамонларидан бирига айланди.

Уни таркибига қўшиб олиш учун “Интер” 37 миллион евродан айрилишига тўғри келди. Клуб тарихида у энг қиммат 2-футболчига айланди. Бунгача Кристиан Вьери 45 миллион еврога харид қилинганди. Ҳатто, Роналдо ҳам атиги 27 миллионга тушган. Кондогбия “Экип” нашри билан суҳбатда нима учун “А” серияни танлагани, “Милан” билан келишувнинг бузилиши ва терма жамоадаги фаолияти ҳақида саволларга жавоб қайтарди.

- Охирги ойда ҳаётингизда муҳим воқеалар рўй берди. Ота бўлдингиз, кейин янги жамоага кўчиб ўтдингиз, янги мамлакатга келдингиз.

- Ҳақиқатдан ҳам, шундай. Барчаси жуда тез содир бўлди. Албатта, оиламни футболдан алоҳида кўраман. Ҳаммаси шу тариқа якунланганидан қониқдим. Шунга ўхшаш пайт 2 йил олдин “Севилья”дан “Монако”га кўчиб ўтганимда юзага келганди. Демак, бирор нарсани янгилик дея олмайман.

- Кўринишингиз хотиржам. Лекин “Интер” билан шартнома тузгач, мухлисларнинг кутиб олишига ҳиссиётли тарзда жавоб қайтардингиз.

- Омма олдида биринчи бор бундай ҳолатга йўл қўйдим (кулади). Бу ҳақиқий жавоб эди. Сени илиқ кутиб олишаётганини кўрганингда уларга шундай жавоб қайтаргинг келади.

- “Интер” йиғин бошлади ва ўзингиз учун қандай янгиликлар очдингиз?

- Франция билан таққослаганда фарқ катта. Бу ерда талаб кўпроқ ва фаолроқ ишлашга тўғри келади. Масалан, шу ҳафта мобайнида 3 соатлик машғулотлар бор ва унда жуда кўп югуришимиз керак. Бундай вазиятга “Севилья”да дуч келгандим, аммо бу ерда кўпроқ ишлаяпмиз. Машғулотда барча майда нарсаларгача ўйлаб чиқилган. Тактика борасида энг юқори даражагача ишлаяпмиз.

- “Интер” 8-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасига йўлланма олмаган ва танловингиз кутилмаган бўлганини айтишса, нима дейсиз?

- Ҳа ва йўқ. “Ҳа” – бу жамоа тўғрисида охирги йилларда кўп гапиришмади. “Йўқ” – “Интер” Европа даражасидаги суперклуб. Клуб ҳақида бир, икки ёки уч мавсумдан келиб чиқиб фикр билдириш керак эмас. Мавқени эслаш лозим. Мисол сифатида “Боруссия”ни келтириш мумкин. Жамоа сўнгги мавсумни яхши ўтказмади, бироқ у барибир буюк жамоа. “Интер” билан ҳам шундай. “Монако”да танловимни муҳокама қилишди, бу оддий ҳолат. Мен нима учун бундай қарорга келганимни биламан. Қарор лойиҳа, мураббий ва шахсий кечинмалардан келиб чиқиб қабул қилинади.

- Ўтишингизда Роберто Манчини қандай ўрин тутди?

- Унинг хизмати 50 фоиздан кўпроқ. У лойиҳа, ўйин, мени қандай ролда кўраётганини айтиб ўтди. У билан кўп нарсаларни муҳокама қилдик.

- Жамоадаги ўрнингиз ҳақида у айнан нимани гапирди?

- Нимани эшитишни истаётган бўлсам, ўшани (кулади). Кўп футболчилар ўтишдан аввал мураббий билан гаплашмасдан хатога йўл қўйишган.

- Нима учун бу ўтишни олдинга ташланган қадам деб ҳисоблайсиз?

- Тушунинг, танлов ҳар бир одамнинг шахсий иши. Атрофдан қараётган одамлар мени 100 фоиз билишмайди. Мен Италия чемпионати, унинг талабчанлиги, тактик кескинлиги нима эканлигини биламан ва фаолиятимнинг ҳозирги палласида бу менга жуда муҳим.Тактик тарафдан ўсишга эришишни истайман, кучлироқ бўлишимга ишонаман. Техника ва жисмоний жиҳатдан кўп нарсаларга эришдим. Албатта, булар устида ҳам кўп ишлайман. Ҳозир менга тактик билимлар етишмаяпти. Бунга эришсам, янада кучлироқ бўламан.

- Шартнома тузишдан олдин Поль Погба билан маслаҳатлашдингизми?

- Йўқ, Патрис Эвра билан мулоқот қилдим. Биз “Интер” тўғрисида эмас, Италия футболи ҳақида гаплашдик. Бу чемпионат нима бера олишини муҳокама қилдик. Бу суҳбат катта аҳамиятга эга бўлди. Эвра Италияда ўйнасанг, футболда бошқа ҳеч нарса билан сени ажаблантириб бўлмаслиги тўғрисида гапириб берди. Унинг айтишча, бу ерда барча жиҳатлар бўйича ўсиш мумкин – тактика, иш ҳажми. Энг қийин машғулотлар Италияда. Ундан кейин барчаси осонроқ бўлади. Кўплаб футболчилар айнан “А” серияда ўзларини кўрсатишган - Зидан, Анри. Погба ҳақида гапирсак, шубҳасиз, у исталган чемпионатга кўникиб кета олади.

- “Интер” раҳбарияти сизга клуб аввалги мавқеига қайтиши учун барча ишни қилишни кафолатладими?

- Мақсадларсиз клубга ўтмаган бўлардим. “Интер” кимни сотиб олганига боқиб, шубҳани йўқ қилиш мумкин. Ҳозир хулоса қилишга эрта, лекин бундай таркиб билан биз соврин учун курашишимиз керак.

- “Милан” раҳбарларидан бири Адриано Галлини сиз жамоага ўтишга розилик берганингиз, бироқ кейин фикрингизни ўзгартирганингиз ҳақида айтди.

- Бундай бўлмаган. “Милан” билан музокаралар олиб борганим тўғри, бироқ Галлианига ҳеч қандай розилик билдирмаганман. “Милан” кўпроқ пул таклиф қилди, лекин Манчини энг муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ҳар икки клуб нима рўй берганини, ким менга қанча таклиф қилганини яхши билади. “Милан” ўз таклифи молиявий тарафдан фойдалироқ бўлганини, лекин мен клубни ташлашда бошқа жиҳатга эътибор қаратганимдан хабардор.

- Клубни алмаштириш уйда ўтадиган Европа чемпионатидан аввал сизга салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир олмайсизми?

- Агар яхши ўйнасанг Европа чемпионатига борасан, акс ҳолда телевизор қаршисида қоласан. Ҳаммаси оддий. Клубни алмаштириш билан боғлиқ алоқани кўрмаяпман. Асосий таркиб ўйинчиси бўлиб, яхши ҳаракат қилсам, терма жамоада пайдо бўламан.

- Янги чемпионат ва жамоага кўникиш учун вақт керак бўлади, шундай эмасми?

- Бунда баҳона қидиришга ҳаққим йўқ. Агар кўника олмасам, демак, жуда яхши эмасман. Кучли футболчиларда мослашишга вақт кетмайди. Криштиану Роналду “Реал”да ўзини кўрсатиши учун ойлар керак бўлганми? Йўқ. Демак, фақат ўзимдан шикоят қилишим мумкин бўлади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика