Latest news

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  4 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  38 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  24 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  46 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "ОКМКни пул ёки бошқа сабаб эмас, Миржалол Қосимов фактори туфайли танладим" News

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "ОКМКни пул ёки бошқа сабаб эмас, Миржалол Қосимов фактори туфайли танладим"

Ҳозирда Навоийнинг "Қизилқум" клубида фаолиятини давом эттираётган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ва "Нефтчи" мухлислари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди.

ОКМК йўқотишларни ўрнини тўлдириш, позициялардаги рақобатни ошириш мақсадида икки нафар футболчини қўшиб олди. Ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ва ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев айни пайтда "кончилар" билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда. Улар иккинчи даврани олмалиқликлар сафида бошлайди. Бу борада дастлаб Ислом Тўхтахўжаевнинг янги жамоасидаги фикрлари билан қизиқдик. 

- Трансферлар ойнаси очилишига яқин сиз ҳақингизда кўп хабарлар болалади. "Турон", "Навбаҳор" жамоаларига ўтишингиз борасида миш-мишлар кўп учради. ОКМК танловини кутилмаган десак тўғри бўладими?
- Бошқа вариантлар орасида ОКМКнинг таклифи маъқул келди. Бу ерда асосий фактор Миржалол Қосимов бўлди. Ушбу мураббий бошқарган клубларда шу пайтгача ўйнамагандим. Биласиз миллий терма жамоада ҳали жуда ёш бўлишимга қарамай Миржалол Қосимов имконият берган.

- "Навбаҳор" Ислом Тўхтахўжаевга катта сумма таклиф қилаётганини эшитдик. Шамол бўлмаса дараҳтни учи қимирламайди. Наманган чорловида бироз бўлса ҳам ҳақиқат борми?
- Тўғрисини айтганда Ўзбекистондан бошқа жамоалар билан алоқа қилмагандим. Клуб бош директори Баҳодир Мирзаев Ўзбекистонга қайтганимда биринчи бўлиб ОКМК билан музокара ўтказишни айтгандила. Қолганлар билан музокараларга киришмадим, десам ҳам бўладими. Бу ерда маблағ ёки бошқа нарсаларни ўйламадим. Юқорида айтганимдек асосий омил - Миржалол Қосимов. Мақсадим қўлимдан келганча жамоага ёрдам бериш.

- Қатардаги фаолиятингиз эрта тугашига нима сабаб бўлди?
- Ёмон жамоада ўйнамадим. Лекин Қатарда легионерлар лимитида ўзгариш бўлди. Олдин 4+1 бўлса, ҳозир 5та исталган мамлакатдан легионер олиши мумкин. Фақатгина ОЧЛда ўйнайдиган жамоаларгина осиёлик футболчиларни жалб қилади. Ҳозир у ерда бозор қизиган. Ўйин амалиёти бўлди, лекин жамоа билан тўртинчи ўринни эгалладик. Боз устига мураббий ўзгарди. Шартномам ҳам тугаганди.

- Қатардан бизга олиб кирадиган энг муҳим ва асосий жиҳат нима, деб ўйлайсиз?
- Шароитларни тан олиш керак юқори. Оддий мисол, 5 ёшли болага  машғулот учун энг зўр майдонни беришади. Ўзбекистонда мана энди майдонлар ҳолати яхшиланяпти. Ўйиндан олдин сувлар сепиб қўйилмоқда. Бу нарса ўйинга катта таъсир қилади. Тўпни юришини тезлаштиради. Айниқса техник ва комбинацион ўйин кўрсатадиган жамоалар учун бу муҳим ҳисобланади. Бир жиҳатн таъкидлашим керакки, Ўзбекистонда мухлислар футболни Қатардан ҳам кўпроқ яхши кўришади.

- Жаҳон чемпионати учрашувларини стадиондан томоша қилиш Қатардаги фаолиятингиз давомида унутилмас воқеа сифатида ёдда қолдими?
- Жаҳон чемпионати аъло даражада ташкиллаштирилди. Тошкент шаҳардек жой, лекин стадионлар ораси жуда яқин. Кичкина жойда ноқулайликлар бўлади, деб тахмин қилгандим. Аммо бари яхши ўтди. Ташқарида 50, стадион ичида 25-30 даража иссиқ. Қулайликлар яратилган.

- CAFA мусобақасида Ўзбекистон финалда яна Эронга мағлуб бўлди. Форсларга қарши аввал ўйнаган футболчи сифатида бунга қандай изоҳ берган бўлардингиз?
- Тан олиш керак Эрон футболи бизникидан кучли. Эрон, Корея, Япония терма жамоалари Ўзбекистондан юқори. Лекин уларни ютишга ҳаракат қилишимиз керак.

- Терма жамоада Сречко Катанецнинг имзоси кўриняптими?
- Кўз тегмасин йигитлар яхши ўйнашяпти. Футболчилар Катанец нима истаётганини тушуниб олишгани билиниб турибди. Улар учун доим дуодамиз. Осиё кубогида муносиб натижа кутамиз.

- Эрондан учралган мағлубият Осиё кубоги олдидан яна кучли рақибларни ютишимизга шубҳаларни оширмайдими?
- Осиё кубоги ўз номи билан кубок. Гуруҳдан қийинчиликсиз чиқамиз. Австралия билан ҳам бемалол ўйнасак бўлади. Тўғрисини айтиш керак Катанецни нима учун олиб келдик? Ўзбекистонлик мухлисларга бунча маблағ сарфлашмайди. Кучли рақибларни ютиш учун хорижлик мутахассисни жалб қилишган. Умид қиламанки, Қатарда керакли натижани қўлга кирита оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика