Latest news

15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  28 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  35 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18

Интервью. Фил Невилл: “Олд Траффорд”га бошқа жамоа билан қайтиш ҳамиша қийин" News

Интервью. Фил Невилл: “Олд Траффорд”га бошқа жамоа билан қайтиш ҳамиша қийин"

“BreatheSport” портали мухбирлари айни пайтда “Валенсия” мураббийлар штабида фаолият юритаётган Фил Невилл билан суҳбатлашишди.

Унда Фил Испания ва Англия футболи ҳақида саволларга жавоб берди.

- Como esta la vida en Espana? Испания қандай, Валенсия ёқяптими?
- Me encanta la vida en Espana! Испанияда ажойиб! Биринчи марта Манчестердан ташқарида яшаяпман. Тўғрисини айтсам, таассуротларим жуда кўп.

- Кунлик иш ҳақида гапирсак, ўйинларнинг ўзига тайёрланиш ва испан футболи инглиз футболидан кескин фарқ қиладими?
- Унчалик эмас. Премьер-лига ва Ла Лига — жиддий чемпионатлар. Ўйинларга тайёрланиш ҳам деярли ўхшаш, футболчилар бу ерда ҳам профессионал. Бир неча учрашувлар тунда ўтади, лекин бундай ҳолатга кўникиш осон. Бу бирор нарсага таъсир кўрсатмайди.

- Испанияда ишлашга нима чорлади?
- Бу ишни бирор янги нарса билиш мумкинлиги, ҳалигача ўзим шуғулланмаган иш билан банд бўлишим туфайли қабул қилдим. Янги маданият билан танишаман, янги тил ва дунёқарашимни кенгайтираман. Яна “Валенсия” катта клуб. Бундай савиядаги жамоада имкониятга эга бўлиш ва тажриба билан ўртоқлашиш мен ва фаолиятим учун жуда фойдали.



- Гари билан ишлаш қандай? Бирга ўсиб, ўйнадингиз, лекин мураббий сифатида ишлаш қандай экан?
- Гари билан хотиржам муносабатдамиз. Нима хоҳлашимизни биламиз, бир-биримизга ишонамиз ва биргаликда яхши ишлаймиз.

- Бош мураббий бўлиб ишлаш ҳақида ўйламадингизми? Келажакда шундай мақсадингиз борми?
- Қачондир буни хоҳлаганман. Лекин менда вақт етарли ва шошишга сабаб йўқ. Тажриба тўплаганимни ҳис қилсам ва тўғри келадиган имконият юзага келса, ўшанда бу ҳақида ўйлаб кўраман. Ҳозир эса “Валенсия”даги ишимга тўлиқ эътибор қаратишни истайман.

- Бир мавсум “Манчестер Юнайтед”да мураббий бўлиб ишладингиз. Келажакда “Эвертон” ёки “МЮ”га қайтишни режалаштиряпсизми? Балки, бош мураббий ролида?
- “Манчестер Юнайтед” ва “Эвертон” ҳамиша юрагимда. Иккала клубда яхши дамларим ўтган. Футболга келганда тарихга суяниб ўтирмайман. Айни дамда менга “Валенсия”да ишлаш ёқмоқда. Ушбу клуб мен ва оилам учун муҳим жиҳатга айланиб улгурди.



- Собиқ жамоаларингизнинг ушбу мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?
- “Эвертон”да Лига Кубогида ғолиб чиқиш учун яхши имконият бор, мен уларга ишонаман. Чемпионатда улар яхшироқ ўйнай олишарди. Бундай таркиб билан клуб кучли тўртлик сари кураш олиб бориши зарур. Ўйлашимча, вақт ўтиши билан шундай ҳам бўлади. “Юнайтед”да эса ҳозир осон бўлмаган давр, лекин улар ҳали барчасини ўзгартиришлари мумкин. Луи ван Гал “Олд Траффорд”га муваффақият олиб келишига ишонаман.

- Премьер-лигага атрофдан назар ташлайдиган инсон сифатида қандай фикр билдирасиз?
- Ақлдан озиш мумкин. Бор эътиборимни Ли Лига ва “Валенсия”га қаратганман, лекин Англиядаги турнир жадвалини кўриб, шокка тушяпман.

- Жамоалар ҳали рақибларини енгиши лозим, лекин Гари билан “Валенсия” Европа Лигасида “Юнайтед”га тўқнаш келишини истайсизми?
- “Олд Траффорд”га бошқа жамоа билан қайтиш ҳамиша қийин! Лекин бу жуда ажойиб учрашув бўларди ва осон бўлмаган ўйин.

- Англия Рождество байрами пайтида Испаниядан ўрнак олиб, футболчиларга таътил бериши керак деб ўйлайсизми?
- Премьер-лигада танаффуснинг йўқлиги – шунчаки ақлсизлик! Бунинг устидан Европа кулмоқда. Мухлисларга бу ёқади, бироқ терма жамоа ва футболчиларга танаффус халал бермаган бўларди.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика