Latest news

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Интервью. Аброр Тошқўзиев: "Металлург" таркибида мухлислар яна янги номларни кўришади" News

Интервью. Аброр Тошқўзиев: "Металлург" таркибида мухлислар яна янги номларни кўришади"

Coca Cola Суперлигасининг янги мавсумига қуръа ташланганидан сўнг “Металлург”нинг ўтган йилги мавсуми биринчи голи муаллифи Аброр Тошқўзиев билан клуб матбуот хизмати кичик интервью ташкил қилди.

Аброр мана янги мавсумга қуръа ташланди. Илк турдаги рақиблар маълум. "Металлург" биринчи учрашувни сафарда “Сурхон”га қарши ўтказади. Таассуротлар қандай?

-  Қуръа жараёнини интизорлик билан кутгандик. Чунки, қуръа амалда янги мавсумни бошлаб беради-да: кимга қарши, қачон ўйнашинг кераклигини билиб оласан. Бу йил ҳам икки мавсум аввалгидек чемпионатни “Сурхон”га қарши бошларканмиз. Қуръа жараёнидаёқ 2019 йилги Термизда бўлиб ўтган ўйин ёдимизга келди. Ўшанда Суперлигада дебютини ўтказаётган клубга қарши анча қийин ўйин бўлганди. Майдон эгалари тезкор гол киритиб, режаларимизни чалкаштириб юборган, ўйин охирига келгандагина мағлубиятдан қутилиб қолгандик. Энди бу йил ўша хатоларни такрорламаймиз. Илк ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва албатта мухлисларимизни хурсанд этамиз деб ўйлайман.

- Жамоа  2020 йилги мавсумни ҳам сафарда бошлаган эди ва АГМК жамоаси дарвозасига киритган голингиз “Металлург”га бир очко олиб берганди. Бу йил қандай бўлади?

-  Имкон берилса, майдон тушсам, албатта ўтган йилги муваффақиятни такрорлашга ҳаракат қиламан. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, биз доимо ғалаба учун ўйнаймиз. 

-  Мухлислар сизнинг майдонга қайтишингизни кутишмоқда. Даволаниш жараёни якунландими?

-  Ҳа, Худога шукур, ҳаммаси ортда қолди. Жарроҳлик амалиёти кўнгилдагидек бўлди. Индивидуал тарзда шуғулланишни бошладим. Яна бир ҳафталардан кейин жамоанинг умумий машғулотларига қўшиламан. Умид қиламанки, чемпионатнинг дастлабки учрашувларигача жисмоний формамни тиклаб оламан.

-  Ўтган мавсум “Металлург”нинг асосий таркиби еттинчи ўринни эгаллаганди. Ёшлар жамоаси эса мамлакат биринчилигининг ғолиби бўлишганди. Бу йилги режалар қандай?

-  “Металлург” сўнгги йилларда барқарор футбол намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд этиб келмоқда. Кетма кет икки мавсум 5-ўринни эгалладик. Ўтган йилги натижамиздан ҳам ишқибозларимиз қаноатланишди, деб ўйлайман. Бу йилги мақсад ва режаларимиз аввалги мавсумлардаги муваффақиятни такрорлаш, ундан паст натижани кўрсатмаслик бўлади. Асосий таркиб бир қатор тажрибали футболчилар билан кучайтирилди. Россия терма жамоасида ўйнаган Евгений Макеев сафимизга қўшилди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужум чизиғида тўп сурган, собиқ жамоадошимиз Шаҳзодбек Нурматов қадрдон клубига қайтди. Яна бир ҳужумчи Иван Нагаев ҳам ўз вақтида “Металлург”да порлаб, кучли клублар эътиборига тушганди. Мухлисларимиз таркибимизда яна бир қатор янги номларни кўришади. Хуллас, тайёргарлик авжида. Чемпионатнинг бошланишини сабрсизлик билан кутамиз. Ёшлар жамоамиз эса ўтган мавсум планкани жуда юқори кўтаришди. Натижага эришишдан, уни сақлаб қолиш қийин дейишади. Бу мавсум ёшларимизга осон бўлмайди. Аммо ҳар қандай вазифани бажариш жамоанинг ўзига боғлиқ.

-  Аброр, биз ҳам мухлислар номидан сизнинг тезроқ сафга қайтишингизни тилаб қоламиз. “Металлург” эса янги мавсумда ҳам гранд жамоаларнинг “кушандаси”га айланишини, ҳужумкор, мазмунли ўйинлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлишини истаймиз.

-  Раҳмат, айтганингиз келсин. Биз албатта Бекобод шаҳри аҳлини, Ўзбекистон металлургия комбинати ишчи ва хизматчиларини, шунингдек, кўп минг сонли Тошкент вилояти футбол ишқибозларини хурсанд этиш йўлида бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика