Latest news

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  9 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  16 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

"Интер"нинг камида иккита голида Пике айбдор News

"Интер"нинг камида иккита голида Пике айбдор

Пике исталган марказий ҳимоячини захира ўриндиғига ўтқизиб қўйишга ваъда берганди.

Аммо унинг якунлаш вақти келган кўринади.


Халқаро ўйинлар танаффуси пайтида "Барса" икки энг кучли марказий ҳимоячилардан айрилди – Араухо ва Кунде терма жамоаларда жароҳат олди. Натижада каталонияликлар сафида Чемпионлар Лигаси ўйинида Хави мавсум оралиғида хайрлашишни истаган – узоқ муддатли сардор ва жамоа етакчиси Жерар Пике асосий таркибда майдонга тушди.

Жерар Пике ўзига ниҳоятда ишониб, "Барселона"нинг асосий таркибида майдонга тушиш ниятида эканлигини айтган эди.

"Агар сизда жасорат бўлса, "Барса"га дунёнинг энг яхши ҳимоячисини олиб келинг. У ўринбосар бўлади", – деганди Пике Лапорта билан суҳбатда.

Ҳимоячилар олиб келинди, натижада Пике таркибдан жой олиш учун 5-шахсга айланди, бироқ имконият берилгач, омадсизликка юз тутди.

Биринчидан, биринчи гол билан бўлган эпизодда у Барелла томон жарима майдончасига кетаётган тўпни ўтказиб юборди ва ҳатто "ишончли тарзда" қўлларини ёйиб, қолган ҳимоячиларни бўшаштирди.



Буниси майли – узатма пайтига эътибор беринг – Жерар шунчаки офсайдда ухлаб қолди – агар у вақтида бир-икки қадам олдинга ўтганида "Интер"нинг икки футболчиси ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда қоларди, гол эса ҳисобланмасди.

 


Ҳужумда баланд бўйли ҳимоячидан хавф йўқ эди, аммо ҳимояда у ўйиннинг энг муҳим палласида жамоасига панд берди, ўша вақтда Левандовски ҳисобни тенглаштирди ва бутун жамоа учинчи – ғалаба голини уриш учун югурди.

Қаранг, Пике дарвозабон (!!!) Онанадан узатмани қабул қилиб, жарима майдончасига яқинлашиб, Гозенсни голли узатма билан таъминлаган Лаутарони қандай ўтказиб юборди.



Айтиш жоизки, "Барса" ўтказиб юборган учта гол ҳам жамоа фахрийларининг хатоларидан сўнг содир бўлди – иккинчи гол урилган эпизодда Серхио Бускетснинг узатмаси тўғри Хакан Чалханоглуга бориб тушди, кейин туркиялик футболчи Лаутаро Мартинес томона узун пасни амалга оширди. Ҳужумчи биргабир вазиятда Гарсияни алдади ва дарвозани чиройли тарзда нишонга олди.


ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Барселона" "Интер" билан дуранг ўйнади

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика