Latest news

00:59ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:0 (матнли трансляция)  13 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  1 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:09ЕЧЛ. ПСЖ — "Челси" ва "Буду Глимт" — "Спортинг" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  0 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  40 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  3 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  9 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16

КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди News

КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Италиянинг "Интер" ҳамда Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Унда "нерадзуррилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги "Люмен Филд" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни Дахане Бейда (Мавритания) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Рема Ватанаби "Урава Ред Даймондс"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада Лаутаро Мартинес мувозанатни тиклади. Учрашувнинг 90+2-дақиқасида Валентин Карбони ғалаба тўпини киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг "Интер" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда (4 очко), "Урава Red Даймондс" эса сўнгги ўринда бормоқда (0 очко).

"Интер" биринчи турда Мексиканинг "Монтеррей" клуби билан дуранг ўйнаган бўлса (1:1), "Урава Ред Даймондс" Аргентинанинг "Ривер Плейт" клубига мағлуб бўлганди (1:3).

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади. Турнирда 32 та клуб иштирок этмоқда, улар тўртта жамоадан иборат саккизта гуруҳга бўлинган. Ҳар бир квартетнинг энг кучли икки жамоаси плей-офф босқичида иштирокини давом эттиради.





Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика