"Интер" собиқ устози Маццарри "Кальяри"да иш бошлади News

"Интер" собиқ устози Маццарри "Кальяри"да иш бошлади

Италия клуби раҳбарияти Леонардо Семпличи ўрнига бошқа мутахассис топди.

"Кальяри" матбуот хизматига кўра, шартнома 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Келишувнинг молиявий томонлари ошкор этилмаяпти.

Алоҳида айтиш жоиз, Вальтер Маццарри ушбу лавозимда А Серия 3-туридан кейин ишдан бўшатилган Леонардо Семпличини алмаштиради. 

Айни пайтда "Кальяри" Италия чемпионатида 17-ўринда бормоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика