"Интер" Наингголан ва Видални сотишга қарор қилди
21 jul 2021 16:28
News
"Интер" Наингголан ва Видални сотишга қарор қилди
Миланнинг "Интер" клуби хўжайинлари икки футболчини сотиш орқали маошлар миқдорини туширишмоқчи.
"Нерадзуррилар" ярим ҳимоячилар Ража Наингголан ва Артур Видаль билан хайрлашишга қарор қилишди. Бельгияликнинг маоши 4,8 млн евро, чилиликники эса 6,5 млн еврони ташкил этади.
Мураббийлар штаби ушбу ўйинчиларга ишонч билдирмаяпти, шу сабаб улар раҳбарият қарорини қўллаб-қувватлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" ўтган мавсум Италия чемпионига айланди. Антонио Контедан сўнг эса жамоани Симоне Инзаги қабул қилиб олди.
Link :
Source : twitter.com/NicoSchira
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments