Latest news

20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  0 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  6 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  7 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  2 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  8 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  8 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  6 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  2

"Интер Майами" ҳужумчиси Месси ҳақида: "У ўзини бошқалардан устун қўймайди" News

"Интер Майами" ҳужумчиси Месси ҳақида: "У ўзини бошқалардан устун қўймайди"

"Интер Майами" ҳужумчиси Леонардо Кампана жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"У қанчалик буюк бўлмасин, биз учун қайғуради, биринчи ўзи хабарлар юборади, омад тилайди ва бу бизни руҳлантиради. У кийиниш хонасида аслида қандай одамлигини кўрсатади – мулоқот чоғида ўзини яхши тутади, кичикларни ва катталарни ҳурмат қилади. Жуда кўп нарсага қодир бўлганига қарамай, ўзини бошқалардан устун қўймайди", – деди Кампана.

Кампананинг таъкидлашича, Месси жамоани хотиржам қилади, майдонда кўрсатма беради ва ўйин олдидан футболчилар билан суҳбат қуради.

Месси "Интер Майами"нинг сўнгги икки ўйинида қатнашмади. Жамоа усиз "Канзас Сити"ни мағлуб этди (3:2), "Атланта"га имкониятни бой берди (2:5). Месси Аргентина терма жамоасида бўлгани учун биринчи ўйинда иштирок этмади, иккинчи ўйинни эса мушак жароҳати туфайли ўтказиб юборди.

36 ёшли аргентиналик футболчи ҳозирда "Интер Майами" сафида 11 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Жамоа билан Лига Кубогини қўлга киритди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика