Latest news

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

"Интер" клуби 2023 йил ёзида америкаликларга сотиб юборилиши мумкин News

"Интер" клуби 2023 йил ёзида америкаликларга сотиб юборилиши мумкин

Клубнинг амалдаги раҳбарлари 1.2 млрд доллар исташмоқда.

"Интер" клуби яқин фурсатлар ичида Америка фонди тасарруфига ўтиши мумкин. Қайд этилишича, Goldman Sachs ва Raine Group банклари анча вақтдан бери ойига 10 млн евро зарарга ишлаётган "Интер" клубини бошқаришда Suning Holdings Group'га ёрдам бера оладиган харидор, энг камида ҳамкор қидиришмоқда. 

Клубнинг сотилиши билан боғлиқ ишлар икки ҳафта ичида олдинга силжиши мумкин. Бунга Америка фондининг "Интер"ни сотиб олиш бўйича музокараларга тайёрлиги сабаб бўлмоқда. Икки томон келиша оладиган бўлса, 2023 йилнинг ёзида "Интер" янги инвесторлар қўлига ўтади. 

"Интер" эгаси Стивен Чжан клубни дастлаб 1 млрд еврога баҳолаганди, аммо "Милан" клуби  RedBird Capital Partners томонидан сотиб олинганидан сўнг, Чжан нархни 1.2 млрд еврога кўтарди. Бироқ, "Интер"га бўлган талабнинг пастлиги сабаб нарх тушиши мумкин.

Маълумот учун, "Интер" клуби 2016 йилдан бери Suning Holdings Group таркибига киради. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика