"Интер" Гозенсга қизиқиш билдирмоқда News

"Интер" Гозенсга қизиқиш билдирмоқда

"Аталанта" ярим ҳимоячиси Робин Гозенс фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 27 ёшли немис учун "Интер" даъвогарлик қилмоқда.

Шу билан бирга "Аталанта"нинг ўйинчини қишки трансфер ойнасида сотишни хоҳламаётгани битимни қийинлаштирмоқда. Олдинроқ, Бергамо клуби "Ньюкасл"нинг таклифини рад этгани хабар қилинган эди.

Гозенс жорий мавсум 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика