Latest news

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  0 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1

Instat Coca Cola Суперлига учрашувлари таҳлилини амалга оширади ва клубларга ўйиннинг батафсил статистикасини тақдим этади News

Instat Coca Cola Суперлига учрашувлари таҳлилини амалга оширади ва клубларга ўйиннинг батафсил статистикасини тақдим этади

Tags :  Instat
Биласиз, InStat футбол учрашувлари ҳамда алоҳида футболчиларнинг ўйинлари бўйича чуқурлаштирилган статистик маълумотларни тақдим этадиган жаҳондаги етакчи спорт аналитикаси билан шуғулланувчи компаниялардан бири саналади.

InStat компанияси ўйинларнинг батафсил таҳлили, футболчиларнинг майдондаги ҳаракатлари, уларнинг жисмоний фаоллиги, фойдалилик кўрсаткичлари, майдонда босиб ўтган масофаси-ю рақиб билан яккакурашлардаги устунлиги борасида аналитик материаллар тайёрлайди ва шу билан биргаликда видео анализ амалга ошириб келади. 

Мазкур компания жаҳоннинг кўплаб гранд клублари билан биргаликда бир қатор етакчи лигалар билан ҳам ҳамкорлик қилади. Эндиликда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳам InStat  билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. 

Мазкур ҳамкорлик доирасида Coca Cola Суперлига клублари ўз ўйинлари ҳамда футболчиларининг чуқурлаштирилган статистик маълумотларни бепул тарзда олиш имкониятига эга бўлишади, барча ҳаражатлар ЎзПФЛ томонидан қопланади. 

Ҳар бир клубга ўз ўйинининг 60 вароқдан иборат батафсил статистикаси тақдим этилади. Шунингдек, ҳар бир учрашув олдидан клублар бош мураббийлари рақиб жамоанинг сўнгги 3 та ўйини чуқур таҳлили билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлади. Қолаверса, ҳар бир жамоа ва унинг футболчиси ўйини бўйича алоҳида видеокесмалар тур якунига кўра ўша клубга тақдим қилиб борилади. 

InStat билан ЎзПФЛ ҳамкорлиги доирасида клубларимиз, шунингдек ўз сафига хорижлик футболчиларни қўшиб олишда ҳам қатор афзалликларга эга бўлади. Яъни клублар InStat Scout видео-платформасига кириб, 5 та хорижий мамлакат чемпионатини кузатиш, уларда ўйнаётган футболчиларнинг ҳаракатлари таҳлили ва видеокесмалари билан танишишлари мумкин бўлади. 

Қайд этиш жоиз, футбол учрашувларининг чуқур ва кенг таҳлили юритилиши мураббийлар учун жамоанинг кучли ва бироз оқсаётган жиҳатларини яққол билиб олиш, ҳар бир рақибга нисбатан алоҳида тактика тузиш, ўйинчиларнинг устун ва камчилик жиҳатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича ишлашда анча наф беради.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика