Инфантино коронавирус туфайли учрашувлар бекор қилиниши мумкинлигини айтди
29 feb 2020 01:43
News
Инфантино коронавирус туфайли учрашувлар бекор қилиниши мумкинлигини айтди
Илгарироқ Европа лигаси 1/16 финалидан ўрин олган “Интер” – “Лудогорец” учрашуви айни шу сабаб билан мухлисларсиз ўтказилганди. Шунингдек, Италия А сериясининг 26-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ҳам ишқибозларсиз ўтказилади.
“Соғлиқ барча учун футболдан ҳам муҳимроқ. Шу боис биз вазиятни кузатиб бораяпмиз. Умид қиламизки, эпидемия “алангаси” пасаяди. Аммо ҳозирча вазият оғирлигича қолмоқда. Агар айрим учрашувларни мухлисларсиз ўтказишга тўғри келадиган бўлса, биз шу ишни амалга оширишга мажбур бўламиз”, дея Инфантинонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Guardian.
27 февраль куни Италияда профессионал футболчилардан бири коронавирусга чалингани аниқланди. Ушбу спортчининг исми шарифи очиқланмаяпти, аммо унинг Сиена провинциясида яшашига аниқлик киритилди. Италияда аллақачон бир қатор беллашувларни мухлисларсиз ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Comments