Latest news

02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:53Миллатлар лигаси. Италия — Франция, Исроил — Бельгия ўйини учун таркиблар маълум  5 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  6 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Индивидуал маҳорат эффекти - Шаҳбоз Беғамов News

Индивидуал маҳорат эффекти - Шаҳбоз Беғамов

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон - Уммон (2:1) учрашуви таҳлилини эътиборингизга ҳавола этади.

Иккита ҳимоядан ўйин қурувчи жамоалар иштирокидаги баҳснинг дастлабки дақиқалари анча сокин бошланди. Уммон нисбатан кўпроқ ҳужумга ўтишга интилди ва буни илк дақиқаларда яхши уддалади.

Асосан қарши ҳужумни хуш кўрувчи Уммон тўпни бизга топшириб, икки қаватли ҳимоя ташкил этган ҳолда рақибни ўз жарима майдонида кутиб олишни маъқул кўрди. Гарчи тўп асосан бизда бўлсада, жамоамиз позицион ҳужумни ташкил этишда анчагина муаммоларга дуч келаётгани кўриниб турибди. Ҳужумларимизга жозиба кўшиб, кескинлик тақдим этиши лозим бўлган Жавоҳир Сидиқов катта ўйинда ҳаяжонландими ёки бошқа сабабми, учрашув фонида йўқолиб қолди. Марказий ҳужумимиздаги ягона номинал "снайперимиз" Марат Бикмаев ҳам учрашувни деярли тўпсиз ўтказди.

Уммон биринчи бўлимда ўз дарвозаси олдида ортиқча хавфга дуч келмади. Аксинча, Нестеров қўриқлаётган дарвоза олдида иккита жуда қулай имкониятга дуч келди. Бироқ нафақат ўзбек футболида, балки Осиё Кубоги тарихидаги афсонавий дарвозабонга айланган Нестеров ўз рекордини қаҳрамонларча расмийлаштирди.

Позицион ҳужумга ўтишдаги муаммолар, қанот орқали керакли даражада хавф сололмаётган палламизда учрашувнинг 34-дақиқасида жарима зарбаси жонимизга оро кирди. Бу вақтга қадар дарвоза томон бирорта зарба бера олмаган терма жамоамизнинг илк нишони голга айланди. Аҳмедовнинг маҳорати туфайли "Шаржа" стадионида табло бизнинг фойдамизга ўзгарди - 1:0.

Голдан сўнг Уммон энди қарши ҳужум ўлжасини позиционга алмаштиришга мажбур бўлди. Бунинг натижасида биз ҳам ҳимояда янада кўпроқ вақт сарфлашимизга тўғри келди. Танаффусга қадар Осиё Кубоги рекордчиси Нестеров мардонавор сейв амалга оширди. Игнатий Уммонни танаффусга яхши кайфиятда йўл олишига рози бўлмади.

Иккинчи таймда Уммон ҳужумкор руҳда, биз эса натижа ва мураббий услубидан келиб чиққан ҳолда одатий ҳимоявий ўйинни давом эттирдик. Уммоннинг ҳужумлари асосан қанотлар орқали кескин тус олди. Рақиб биздан жисмоний жиҳатдан ва якка курашларда устунлик қилди. Лекин кеча Хайрулла Холиқов таъкидлаб ўтганидек, Уммоннинг кучсиз тарафи - вазиятларни голга айлантиришдаги муаммо бизнинг фойдамизга ишлади. Қатор уринишлар, ўйиндаги устунликни ҳисобда акс эттириш уларга насиб этмади. Бошқача айтсак, бизникилар уларга бу ишни амалга оширишларига тўсқинлик қилишди. Бироқ учрашувнинг 78-дақиқасида Муҳсин Ал Гассани мудофаамиз таъкибидан қочиб кетиб ўз ниятига эришди - 1:1.

Шундан сўнг терма жамоамиз қайта уйғонди. Купер захира кучидан фойдаланишда негадир бошланғич таркибга киритилмаган Шомуродов вариантни танлади. Бу ўзгаришдан кейин Элдор устозини уялтириб қўймади. Балки яхши маънода уялтириб, нега захирага қолдиргани учун Куперга савол туғдирган бўлиши мумкин.

Купер учрашувдан кейин биринчи бўлимда Уммондан яхши ўйнаганини, иккинчи таймда эса рақиб ўйинини кучайтирганини алоҳида таъкидлади. Лекин биринчи бўлимда ҳам, иккинчи таймда ўйин назорати тўлиқлигича Уммон тарафида бўлди назаримда. Купер ҳисоб ва натижадан келиб чиқиб шундай фикрга келгандек туюлди. Ва у ҳақ аслида. Чунки ғолиблар муҳокама қилинмайди, деган гап бор.

Бизнинг устунлигимиз таъминлаган жиҳат саноқли вазиятларни голга айлантирганимиз. Яъни Уммонга етишмаган жиҳат шу куни бизда кузатилди.


Пим Вербек ҳам захирада адашмади. У туширган футболчи ҳисобни тенглаштирди. Купер эса жавобан Шомуродовни туширди ва бу ўзгариш ҳам иш берди. Аммо бизнинг футболчиларимизнинг индивидуал маҳорати шу куни ғалабамизни мустаҳкамлади.

Натижа аъло. Чўнтакда максимал 3 очко мавжуд. Лекин ўйин, айниқса тўп назорати ва позицион ҳужумга ўтишдаги муаммоларни тузатиш лозим. Осиё Кубоги энди бошланди. Терма жамоамиз кўп ҳам ҳужумга ўтмагани боис ҳужумдаги боғламлар, комбинацион ўйин кутилган даражада ижро этилмаяпти. Туркманистонга қарши ўйинда айнан шу муаммоли тарафни жиддий текширувдан ўтказиб олиш зарур.

Егор Кримецнинг қизил карточкасига тўхталадиган бўлсам, ҳимоячи рақибни қувиб етиш имкониятига эга бўлмагани боис ҳам онгли равишда тактик фолга қўл урди. Тўғри, Кримец учун гуруҳ босқичи тугади. Лекин умид қиламизки, ҳимоячимиз ҳали плей-офф ўйинларида бизга ас қотади. Яъни, Кримецнинг ўша вазиятдаги қарори ўзи учун зиёнга, аммо жамоа манфаатига ишлади.


Нестеровнинг қаҳрамонлиги, терма жамоамиздаги икки легионерларимизнинг - Аҳмедов ва Шомуродовнинг маҳорати бизга самара келтирди.

Терма жамоамиз ўйинида Купернинг имзоси йўқ, деган фикрга қўшилмайман. Айнан чуқур ҳимоя орқали ўйинни қураётганимиз жаноб мураббийнинг услубига монанд имзо аслида. Аммо бу имзо қайси рақиблар билан кўпроқ қўл келади ва қанчалик наф келтириши баҳсли масала. Менимча, бугунги баҳсда мураббийлар штаби жамоамизнинг тўлиқ потенциалидан фойдалана олмади.

Муҳими, мусобақа терма жамоамиз учун омадли бошланди. Буёғига қийин ва жиддий ўйинлар бизни кутмоқда. Шу боисдан ҳам ҳар доим футболчиларимизнинг индивидуал маҳоратига эмас, жамоавий ўйинимизга таяниб ўйнашимиз лозим. Купер эса бу ўйинни жуда қисқа вақт ичида такомиллаштириб, ўйиндан-ўйинга қўшиб бориши керак.

Бугунги ғалаба ва ўйин охиридаги характер учун бутун МТЖга раҳмат! Айнан характер ва натижа бизни қувонтирди.


Шаҳбоз Беғамов

Шаржа, 9 январь

Rating: +75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика