Latest news

10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи обкелмоқчи  1 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  5 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  15 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  12 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  37

Инчеондан ёзамиз. 7-кун кундалиги. Гандболчи қизларимиздан йирик ғалаба News

Инчеондан ёзамиз. 7-кун кундалиги. Гандболчи қизларимиздан йирик ғалаба

Эрта тонгда Осиё Олимпия кенгашининг катта саммити бўлиб ўтди.

Унда Мираброр Зуфаровични спортга қўшаётган ҳиссаси учун маҳсус медал билан рағбатлантиришди. Томас Бах, Мираброр Зуфарович Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлигига тайинланганига кўп бўлмаган бўлсада, қисқа вақт ичида жуда кенг кўламдаги ишни амалга оширганлигини такидлаб ўтди. Ҳаммадан ҳам Томас Бахга Тошкентда янги қурилаётган МОҚнинг биноси ва у ерда спортчилар учун очиладиган тиббий марказ ёққанлигини айтиб ўтди.

Афсуски бу тадбирни ўтказиб юбордим. “Никон”дан аппарат олганлигим учун 24 соат ичида қайтариб беришим лозим эди. Шу тарзда кун бошланди. Медиа марказда одамлар энди камайиб кетган эди. Жуда кўпчилик ҳамкасбларим ўз спорчилари иштирокидаги ўйинларни ёритиш учун кетган эдилар. 

Тезда кундаликни ёздим-да, автобусга ўтириб “Гоянг” стадиони томон йўлга чиқдим. Афсуски машғулот майдони жуда ҳам олисда. Бу ердаги асосий мақсадим футбол бўлганлиги учун бошқа спорт турларига боришга вақт бўлмаяпти. Стадионга келганимда машғулот энди бошланган эди. Ишни ҳам бошлаб юбордим. Кайфият доимгидек аъло. Фақат асосий таркибда майдонга тушмаётганлар бироз ҳафадек, аммо бу футбол қонуни. Кимдир ўйнайди, кимдир захирада ўтиради. Лекин уларни бари муҳими чемпионлик эканлигини тўғри тушуниб туришибди. Бу сафар асосий эътиборни дарвозабонларга қаратдим. Буни маҳсус дарвозабонлар учун чиқарилган галереядан ҳам билиб олган бўлсангиз керак.

Қайтишдаги ҳамрохим Рибкин. Айтишича, "Пахтакор" билан янги битимга имзо чеккан. Миллий терма жамоада ҳам ўйнашни истаса, камида Нестеров каби ишлаши лозимлигини айтдим. Игнатийнинг бир одатини биламан, машғулот тугаганидан кейин яна ярим соат давомида ўзи учун қўшимча машғулот ўтказади. 

Футбол машғулотларидан кейин гандбол бўйича Ўзбекистон - Малдив Ороллари терма жамоалари ўртасидаги баҳсга бордим. Терма жамоамизни ютишига ишонган эдим, аммо бундай ҳисобда эмас. Гандболчи қизларимиз 57:7 ҳисобда ғалаба қозондилар. Баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида, "қизлар, 60та қилиб қўялик", деб роса ҳаракат қилишди-ю, бироз ўхшамай қолди.

Оғир атлетикадан Маҳлиё Тоғаева ва дзюдо вакили Мирзоҳид Фармонов спорт шаҳарчадаги уйимизга мусобақадаги илк медалларини олиб келдилар.

Фото эса жамоамиз шифокори Аброр Пирриевга тегишли.

20 сентябрь, Жанубий Корея, Инчеон.

Нодирхўжа Юлдашев.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика