Latest news

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  1 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  3 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

Инчеондан ёзамиз. 4-кун кундалиги, Бангладешга қарши тайёргарлик бошланди News

Инчеондан ёзамиз. 4-кун кундалиги, Бангладешга қарши тайёргарлик бошланди

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Бангладеш билан ўйинга тайёргарликни бошлаб юборди.
Мана икки кундирки мен ҳам терма жамоамиз делегацияси билан бирга юрибман. Ўзим  яшаётган ҳудуддан спорт шаҳарчасига, у ердан терма жамоа билан бирга  машғулотларга кетаман. Муҳит аъло даражада. Йигитларнинг кайфияти ўзига келган.

Шаҳар эса Осиё ўйинлари билан яшаяпти. Бутун шаҳар бўйлаб Осиё ўйинларининг  тимсолларини кўришингиз мумкин. Сўнгги йилларда ҳар томонлама катта ўсишга  эришаётган Жанубий Корея исталган халқаро мусобақага мезбонлик қилишга тайёр экан. Транспорт (метро ва автобус) махсус дастур асосида ўз вақтида юради. Бу эса  мусобақа ўтказиш учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Осиё ўйинлари учун  махсус "Asian Daily" кундалик газетаси чоп этиляпти.

ОАВ учун иккита катта бино ишлаб турибди. Улардан бири MMC ёзувчи журналистлар  учун, иккинчиси, MBCда ТВ ходимлари ишлашяпти. Кеча бир ўқувчимиз Ўзбекистонда  Осиё ўйинларининг бўлаётганлигини билдирувчи биронта тарғибот йўқлигини ёзди.  Тарғиботнинг йўқлиги боис мусобақа сизлар учун аҳамиятсиздек кўринаётган бўлса  керак, аммо бу ерда спорт ўйинлари "портлаш" арафасида. Ҳамма-ҳамма 19 сентябрни кутяпти. Япония ва Жанубий Корея азалдан рақобатдош мамлакат ҳисобланади. Бу икки терма жамоа ўртасидаги ҳар қандай ўйин, у хоҳ расмий, хоҳ ўртоқлик бўлсин, ғурур ва ориат учун ўйналар экан. Токио 2020 йилда ёзги Олимпиада ўйинларини қабул қилади. Табиийки бу Кореяга ёқмайди, шунинг учун улар мазкур Осиё  ўйинлари билан барчага ўз эътиборларини қаратишни режа қилишган.

Ўзбекистон терма жамоасига Японияда таҳсил олаётган Анвар исмли бола гид сифатида бириктирилган. Унга кореялик қиз ёрдам беряпти. Ўзбек тилини худди "Робинзон Крузо"  фильмидаги Жумавой каби гапиради. Бу ҳақда эртага видеода томоша қилишингиз  мумкин бўлади.

Фотомухбирлар орасида техника борасида сўнгги ўринларда фахр билан турибман. Бу ерга келаётган ҳамкасбларим шу қадар кўпки, санаб ета олмайсиз. Техникаларини айтмайсизми? Кўрамиз, йигитлар чемпион бўлиб қолса, битта "додаси"дан совға  қилиб юборишар. Менимча, шу жойини футболчилар ўқимай ташлаб кетишади )).

Ўзи сайтга киришадими дейсизми? Автобусга чиқсам кимнинг интернети бўлса, ҳамма "CA"да. Мураббийларимиз ҳам хурсанд, ҳеч бўлмаса сайт орқали Осиё ўйинлари тарғибот бўлаётганидан. Шундан кейин кўзингга чарчоқ кўринармиди?

Ташкилотчиларнинг режасига кўра, 17 сентябрдаги машғулот соат 12:00да бўлиши керак.  Бунинг учун терма жамоамиз 11:00да спорт шаҳарчасидан чиқиб кетиши лозим. Мен эса  камида соат 8:00да туриб, юз-қўлни ювиб уларнинг олдига келишим керак эди. Ҳали 4 соат вақтга кўникиб олмаган эмасманми, бир амаллаб саккизда турдим. Бу пайтда Ўзбекистонда 4:00 эди. Одатда бундай вақтга ошга борсакгина турамиз. Уйқунинг энг ширин пайтида машғулот. Мен-ку, майли. Уйқусираб ҳам расм олишим мумкин. Аммо  футболчиларимизга қийин.

Ҳозирча шу. Автобусда ким ухлаб қолганини билишни истайсизми? Бир футболчимиз ҳаттоки қайтишда ухлаб қолиб кетди. Ҳа, энди чемпион бўлайлик сурати билан кўрсатаман кимлигини. Ҳозирча хайр!




Шаҳардаги баннерлардан бири




Спортчилар шаҳарчада велосопеддан бепул фойдаланадилар




Иш дегани мана бундай бўлсада




Машғулотга кетишдан аввал йигитлар билан




Терма жамоа оператори Жамол ака ва массажчи Абдулла ака. Уларнинг ортидан Сарвар тарвузларини, йўғе, тўпларини кўтариб келяпти




Буюк Хитой девори. Хитойликлар спорт шаҳарчасига келишяпти. Шу ерда ҳам тирбандлик

Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика