Latest news

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  0 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  41 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Инчеондан ёзамиз. 16-кун кундалиги. Ота руҳини шод этиш йўлидаги ирода ёхуд боксдаги “қотиллик” -2 News

Инчеондан ёзамиз. 16-кун кундалиги. Ота руҳини шод этиш йўлидаги ирода ёхуд боксдаги “қотиллик” -2

Биз келишилган ўйинлар фақат футболда деб юрар эканмиз. Кураш, дзюдо, бокс каби спорт турларига қараганда, футбол “оппоқ” экан.

Осиё ўйинларидаги энг ҳалол спорт турлари бу менимча таэквандо ва теннис бўлса керак. Теннисда чизиққа тушган тўпда хатолик бўлмаса, қолгани спортчининг ўзига боғлиқ. Таэквандо эса аллақачон видео такрор кўриш тизимни жорий қилган экан. Агар спортчининг ҳаракатига очко берилмаса, улар мураббийига мурожаат қилишади, мураббий эса бош ҳакамга. Шундан кейин жанг тўхтатилади ва ҳакамлар видеоёзувни синчиклаб кўриб, ё очко беришади, ё берилган очкони бекор қилишади. Таэквандочиларимизнинг айтишича, Лондон олимпиадасида таэквандо энг ҳалол спорт ўйини деб тан олинган экан. 




  • Аббосхон Латипов тэквандочиларимизни олқишлаяпти


Бир кун аввал Тэквандода ишим юришгани учун яна боришга қарор қилдим. Танлаш имконияти катта эди, 10 курашда Леонид Андреев дастлабки 5та мусобақага кўра биринчи ўринда кетаётган эди. Олтин олиш эҳтимоли катта эди. Аммо енгил атлетикада ишлаш жуда қийин экан. Стадион катта эмасми, бир қарасанг у ерда, бир қарасанг бу ерда чиқиш бўляпти. 20 кг. юк билан югуриб юриш осон эмас. Шунинг учун бундай мусобақаларда бир неча нафар фотомухбир ишласа ажойиб бўларди.  Яна бадиий гимнастика ва юнон-рум курашида медал кутилаётган эди. Анвар акам атлетикага борадиган бўлдилар. Гимнастикадан суратлар келиши керак эди. Бу ерда таниш-билиш кучли, биз бормаган спорт турига, бирон бир давлатдаги танишимиз борса, ташлаб беради. Ўз навбатида биз ҳам. 

Таэквандони ярим финалига етиб бордим. У ерда Максим Рафалович ва Дмитрий Шокин доянга (гилам) тушишга тайёр турган эдилар. Шокин қуръага кўра тўғридан-тўғри ярим финалга чиққан эди. Рафаловичларнинг каттаси эса, Дела Крузни мағлубиятга учратиб ½ финалга йўл олганди. -80 кг. вазнда унга хитойлик Циао Сен рақиблик қилди. Жуда қийин кечган жангда Макс 6:5 ҳисобда ғалаба қозонди. Шокин эса тожикистонлик рақиби Алишер Гуловни муддатидан аввал, 12:0  ҳисобида ғалаба қозонди.




  • Фурсатдан фойдаланиб суратга тушиб олдим. Аслида кунни устозларни табриклаш билан бошлаган эдим. Яна бир бор, устозларимизни чин дилдан табриклайман!


Финалда Шокиндан умидимиз катта эди. Боиси унинг техникаси бошқаларга нисбатан анча кучли экан. Афсуски, финалда ундан омад юз ўгирди. Жанубий Корея Жо Чол Хо билан бўлиб ўтган жангда 6:7 ҳисобда имкониятни бой берди. Ҳисоб 6:2 кореялик таэквандочининг фойдасига ҳал бўлиб турган бир пайтда, 3-раунд тугашига 15 сония қолаётган эди. Шокин вабанкка кетиб, икки марта аниқ сакраб туриб айланма зарба берди. Бунинг учун у 4 очко ишлаб ҳисобни тенглаштирди. Аммо жанг тугашига 1 сония қолганида қорнидан зарба ўтказиб юборди, аламли мағлубият. Сал аввал Максим Рафалович ҳам эронлик ҳамкасбига имкониятни бой берган эди. 

Таэквандо мусобақада ўз олдига қўйган вазифасини бошқа спорт турларига қараганда ортиғи билан адо этди. Улар, умумий бизга битта олтин, кумуш ва бронза медалларни тақдим қилишни режалаштираётган эдилар. Натижа эса 1та олтин, 3та кумуш. Ҳали олдинда яна 4та таэквандочимиз бор. 

Баҳслар якунига етгач иккита қувончли хабар олдик, гўзал қизларимиз бадиий гимнастикадан, Рустам Ассакалов эса юнон-рум курашидан ҳисобимиздаги олтинлар сонини 8тага етказдилар. Матбуот анжумани чўзилиб кетгани учун спорт шаҳарчасига кетиш автобусига кеч қолгандик, кейингиси 1.5 соат ичида келиши керак эди. Фурсатдан фойдаланиб таэквандочиларимиз билан суҳбатлашиб ўтирдик. Жуда яхши болалар, ўзи таэквандо ва каратэда киши нафақат спортчи сифатида, комил инсон сифатида ҳам юксакланар экан. Буни амалда кўрдим. Бош котиб Аббосхон Латипов спортчиларни доимий равишда қўллаб-қувватлаши, уларга катта ишонч бағишлашини кўрдим. 

Қайтишда Леонид Андреевнинг натижасини интизорлик билан кутаётгандик. Афсуски, енгил атлетикачимиз 8 нафар иштирокчи ичида, сўнгги, 10 мусобақада саккизинчи бўлиб келди. Ҳа, афсуски! Аслида у олтин медалга ҳақли эди, тунда спорт шаҳарчасида уни кўриб, шу гапларни айтдик. Кучли бўлса, нега сўнгги бўлди деяпсизми? Энди эшитинг!




  • Леонид аранг ўзида куч топган ҳолда югуряпти 


Бир кун аввал у 5та шартни аъло даражада бажарди. Афсуски, кечаси тоби қочиб қолди, эрталаб ўзини жуда ҳам лоҳас сезди, аммо мусобақада иштирок этиш учун ўзида куч топди. Бундан уч ой аввал эса ўзининг энг яқин кишиси, ҳаёт ва спортдаги устози, отаси Виктор Андреевни сўнгги йўлга кузатган эди. Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси бош мураббийи бўлган Виктор Андреев Осиё ўйинларини кўра олмади. Айнан отаси ҳурмати, у ўзини қўлга олди ва кейинги машқларга киришди. 9та машқни бирични ўринда якунига етказган Лёня, сўнгги, 1500 м масофага чопа олмаслиги деярли аниқ бўлиб қолган эди. Эрталаб осма укол олган атлет, агар чопмаса, олтин тугул, бронзадан ҳам қуруқ қолишини яхши билар эди. Ўзи учун эмас, отаси учун ирода топа олди, қолаверса, бу ерда Ватан байроғини ҳилпиратиш унинг асосий мақсади эди. Кутилганидек, у маррани энг охирги бўлиб босиб ўтди. Шундай бўлса-да, 416 очко ишлаб олди. Афсуски, япониялик Кеусики Уширо биринчи бўлиб старт чизиғини босиб ўтиб, умумий ҳисобда бор йўғи 209 очкога ўтиб кетди.




  • У қаҳрамонлик қилди, маррани сўнгги бўлиб бўлсада босиб ўтди. Отангга раҳмат! 


Маррани босиб ўтиши билан ерга йиқилган Андреевни, икки кун давомида у билан бирга бўлган спортчилар кўтариб олишди ва тез ёрдам уни касалхонага олиб кетди. Мана шундай спортчиларни биз елкамизда кўтариб юрсак арзийди, иккита гол уриб юлдузлик касалига учраган футболчиларни эмас. Кечга яқин Андреевни спорт шаҳарчасида учратдим. Кўнгли чўккани шундоққина кўриниб турар эди. Биздан узр сўради, “олтин бўлмади”. Ориятни қаранг, ўзи касал бўлса-ю, олтин олмагани учун боши ерга қараган. Биз унга ўзини қўлга олиши кераклиги, насиб қилса Рио Олимпиадасида бизга қувонч улашишини айтиб кайфиятини кўтарган бўлдик.




  • Бу суратда катта маъно бор. У медалини отасига бағишлаяпти, устозлар кунида, отасига кумуш медални тақдим этди, аммо...


Спорт шаҳарчасида ўтирсак, хинд боксёрининг чиқиши ҳақида айтиб беришди. Кейин тезда уни ютубдан топдим, сиз ҳам кўринг деб TAS-IXга ўтказдим. Қойил-э, шер бўлиб кетдими, анави қизни кўрсатуви бор эди-ку, тилимни учида турибди, ҳа майли.

Хуллас 57-60 кг вазн тоифасида рингга чиққан ҳиндистонлик Деви Лаишрам Сарита жуда катта фарқ билан Парк Жина (Ж.Корея)ни мағлубиятга учратган эди. Албатта жангда. Аммо ҳакамлар, ғалабани ринг эгасига берди. Ҳиндистонлик боксчининг кўзидаги ёш билан нил дарёсини тўлдирсангиз бўлади. Эртаси куни, яъни 1 октябрда тақдирлаш маросимида шоҳсупага чиққан боксчининг кўз ёшлари тинмай оқарди. Медал тақиш маросимида Деви Сарита бронза медални таққани ҳам йўқ, энг қизиғи кейин бўлди. Сарита ғирром йўл билан финалга чиққан ва хитойлик рақибасига мағлубиятга учраган Парк Жинанинг олдига борди-да, бронза медалини унга тақиб қўйди, ва бу ҳам сенга дея рингни тарк этди. Бу билан у боксдаги ҳакамларнинг устидан очиқчасига кулди. 




Мана шундай ҳаракат билан у рингни тарк этди. Чемпионликни қўлга киритган хитойлик боксчи эса ҳуддики уни қўллаяпти.



Менимча, бу кундалик сизга аввалгиларидан кўра кўпроқ ёққан бўлса керак, ҳа Леонидни иродаси, жуда кўпчиликни кўзига ёш олишига сабаб бўлса ажаб эмас. 

Нодирхўжа Юлдашев.

1 октябрь. Жанубий Корея, Инчеон

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика