Илёс Қурбонов: "Қаршида ўйнаб қайтганимиз сабабли тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлди"
04 dec 2024 19:54
News
Илёс Қурбонов: "Қаршида ўйнаб қайтганимиз сабабли тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлди"
- Ўйин ҳақида
- Авваламбор, "Қўқон-1912" жамоасини Суперлига йўлланмаси билан табриклайман! Қийин ўйин бўлишини билардик. Рақиб кўпроқ узун паслар билан ўйнайди, курашларга кўп киришади. Айнан шу жиҳатларни инобатга олиб, тайёргарлик кўргандик. 4 кун олдин "Насаф" билан Қаршида ўйнаб қайтганимиз сабабли тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлди. Болаларда чарчоқ борлиги яққол кўриниб турди.
- "Қўқон-1912" ниманинг ҳисобига ғалаба қозонди деб ўйлайсиз?
- "Қўқон-1912" стандарт вазият эвазига ғалабага эришди. Стандартни голга айлантиришди. Рақибда хавфли вазиятлар кўп бўлмади, аммо иштиёқ ва ғалабага бўлган хоҳиш жуда юқори эди.
- Баъзи мураббийлар пенальтига тайёрланади, баъзилар эса йўқ. "Металлург" серияга тайёргарлик кўрганмиди?
- Пенальтиларга тайёрланган эдик. Пенальти – бу лотерея, омад. Пенальти вақтида кўпроқ психологик тайёргарлик муҳим роль ўйнайди. Бугун пенальтиларда омад қўқонликларга кулиб боқди.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments