Latest news

21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  13 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2

Илёс Қурбонов: "Насаф"га қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди" News

Илёс Қурбонов: "Насаф"га қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Йигитларга миннатдорчилик билдираман, улар бугун майдонда борларини беришди. Рақиб ҳақида биламиз, ўрганиб ҳам чиққандик. Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири. Қарши ҳужумда ўйнашни мақсад қилгандик. Вазиятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Ёмон ўйин бўлмади деб ўйлайман.

- "Насаф" билан ўйин олдидан берилган кўрсатмаларни жамоа футболчилари қанчалик амалга ошира олишди?

- Айтиб ўтганимдек, йигитлар берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди. Зич ўйнаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишни мақсад қилгандик. Вазиятларимиз бўлди. Ўтган ўйинда ҳам шу каби услубда ўйнагандик. "Насаф" билан ўйинда очиқ футбол ўйнаш қийин эди.

- Сўнги дақиқаларда "Насаф" катта куч билан олдинга чиққани ҳисобига жамоангиз қарши ҳужумларида вазиятлар бўлди. Мана шу вазиятлардан фойдаланишга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Машғулотларда қарши ҳужумларда ишлагандик. Бундай услубда биринчи узатманинг аҳамияти жуда юқори бўлади. Бизга мукаммал узатма бера оладиган ижрочи етишмади. Ўзаро тушунмовчилик юзага келди.

- Забихилло Ўринбоев қачон сафга қайтади?

- Забихилло шу ҳафтанинг охирида сўнги кўрикдан ўтади ва умумий гуруҳ билан машғулотларга қайтади. Иккинчи давра бошиданоқ сафимизга қайтишидан умид қилаяпмиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика