Latest news

20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  6 19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  23 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  390 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  6 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11

Илья Ильин "Бухоролик мухлислардан узр сўрайман" News

Илья Ильин "Бухоролик мухлислардан узр сўрайман"

Куни кеча Зарафшоннинг "Қизилқум" ҳимоячиси Илья Ильиннинг "Бухоро"га қайтиб келганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб кетган эди.
Ҳақиқатан ҳам Ильин ҳозирги кунга келиб "Бухоро" сафида машғулотлар олиб боряпти.

Ҳали у жамоа билан шартнома имзолаганича йўқ.

Ильиннинг "Бухоро"га қайтишини мухлислар турлича қабул қилишди. Кимдир келганини яхши деган булса, кимдир ёмон деди. Диққатимизни тортган нарса бу "ёмон" дейишаётган аудитория жуда ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда.

Бунинг сабаби: Ўтган йилги мавсумда "Бухоро" Зарафшонда меҳмон бўлганди. Ўшанда учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар гол киритиб ғалаба козонгандилар. Ўшанда голли пас муаллифи айнан Илья Ильин бўлганди.

Голни нишонлаш мақсадида Ильин Бухородан ташриф буюрган 100 га якин мухлис ўтирган трибуна томон югуриб келиб мухлисларга нисбатдан хурматсизлик қилди.

Орадан шунча вақт ўтган бўлсада, бухоролик мухлислар бу воқеани эсдан чиқарганлари йўқ ва сайтимизда кўплаб Ильинга қарши фикрлар билдирилмоқда.

Воқеанинг бундай тус олишини кўрган Ильянинг ўзи бизга мурожаат қилиб, бўлиб ўтган воқеалар тўғрисида ўз фикрини билдирди:

"Бўлиб ўтган воқеа ҳамон эсимда. Тўғрисини айтсам мен ҳали-ҳануз ўзимни кечиролмаяпман бу қилмишим учун. Ўшанда мен "Бухоро"ни тарк этганимга кўп вақт бўлмаганди. Мени "Бухоро" жамоасидан нима сабабдан четлатишганликларини тушунолмай, асабий тарзда юргандим. Ўша вазиятда мен мухлисларга қаратиб бу ишни қилмоқчи эмасдим, беҳосдан шундай бўлиб қолди. Мен бу ишни бошқа маънода қилдим, лекин мухлисларга умуман ғаразим йўқ эди. Мен ҳам инсон, инсон баъзида хато қилиб туради, ўша куни мен хато қилдим ва жуда-жуда афсусдаман. Аслида мен бухороликларга хурматим жуда баланд. Ўзим бухороликман, Бухоро мухлисларини жуда яхши биламан. Улар яхшига яхши, ёмонга ёмон!

Сайтингиздан фойдаланган ҳолда мен барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Мени кечиринглар, бебошлик қилиб қўйдим. Ваъда бераман, бунга ўхшаш ҳолат бошқа қайтарилмайди. Менда ўз айбимни ювиш учун имконият пайдо бўлди, майдонда бухоролик мухлислар хурмати бор кучимни бериб ҳаракат қилишга ваъда бераман" - деб ўз фикрини якунлади Илья Ильин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика