Latest news

10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  3 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  113 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2

Илҳомжон Сабидов: “Истиқлол” стадиони мавсумга тайёр” ФОТО News

Илҳомжон Сабидов: “Истиқлол” стадиони мавсумга тайёр” ФОТО

Бу ҳақда билиш мақсадида кеча Фарғонага сафар уюштириб, стадион кўздан кечириб чиқдик. Мухлислар интиқлик билан кутган дамлар келди.
Ниҳоят Фарғона жаҳон андозаларига тўла жавоб берадиган халқаро аренага эга бўлди. 18 март куни “Истиқлол” номли стадионнинг очилиши бўлиб ўтди. Наврўз байрами айнан ушбу стадионда бўлиб, унда вилоят мутасадди раҳбарлари иштирок этиб, янги стадионни очиб берди.

“Истиқлол” стадионига кириб борар эканмиз, табиийки стадион директори билан учрашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олишга уриндик. Аммо Илҳомжон Сабидов ташкилий ишлар билан юргани ва бироз вақт ўтиб, стадионга келиши айтилди. Унгача стадион ишчи ходими Ғуломжон Абдулатипов билан уч қаватдан иборат бўлган бинони кўздан кечирдик. Ходим бизни ҳар бир қаватдаги хоналарга олиб кириб, эринмасдан маълумот бериб, таништириб чиқди. Замонавий усулда қурилган стадион “Бунёдкор” стадионини эслатиб юборади кишига.



Фарқи бироз кичикроқ. Лекин ҳамма қулайликлар яратилган. Кўзингиз қувонади, водийда ҳам шундай арена қурилганидан. Ким билан гаплашманг, ушбу стадионни қурилишида бош бўлган инсонларнинг умри узоқ бўлсин дея илик фикрларни билдиради. Ҳақиқатдан ҳам бундай замонавий стадионни қуриб битқазилишида озми-кўпми тер тўккан инсонларга раҳмат айтса арзийди. Халқ мамнун.
Хуллас стадионни айланиш чоғида фақат хавас қилиб, кейинчалик ҳам бошқа вилояларимизда ҳам энг камида шундай халқаро талабларга жавоб берадиган ареналар қурилишини ният қилдик.

“Истиқлол” стадионининг асосий биносидаги барча қаватларидаги хоналарга кўздан кечирдик. Майдон холати ҳам аъло даражада. Ям-яшил. Трибуналар тоза ва покиза холатда. Ўриндиқлар ҳам сифатлисидан ўрнатилган.
Стадион директори Илҳом ака Сабидовни стадионга келганидан хабар топгач, юришимизни у кишининг хонасига томон ўзгартирдик.



- Энг аввало халқимизга шундай замонавий стадионни қуриб берган юртбошимизга қолаверса вилоятимиз раҳбарларига кўп мингли сонли ишқибозлар номидан миннатдорчилик билдираман. “Истиқлол” стадиони 18 март куни Наврўз байрами арафасида вилоятимиз раҳбари бошчилигида очилди. Шу куни 12000дан зиёд фуқаролар ташриф буюрди ва уларга халқимиз суйган санаткорлар ўзларининг дилторлар қўшиқлари билан янада хурсандчилик улашди. Асосийси халқимиз байрамни юқори кайфиятда нишонлаб, ўз уйларига хурсандчилик билан қайтди. Эндиликда стадионимиз футбол ўйинларини ўтказишга тайёр. Насиб қилса 3 апрель куни ёшлар ўртасида Ўзбекистон – Янги Зеландия учрашуви билан стадионимиз ўз фаолиятини бошлайди – дея гап бошлади Илҳомжон Сабидов.

- “Истиқлол” стадиони ҳақида маълумот берадиган бўлсам, стадионнинг умумий худуди 22 гектар ерни ўз ичига олади. 600та автоулов учун мўлжалланган махсус турар жой барпо этилган. Ўйлайманки бу томондан муаммо бўлмайди.

Стадионга кириш худуди 2та. Ўйиндан сўнг эса ишқибозларни хавфсизлигини таъминлаш ва уларни тезрок стадионни тарк этиши учун 8та катта эшиклар очилади. Стадионимизда машғулот ўтказиш учун сунъий қопламали 65х90 ҳажмда майдон ҳам қурилган. Асосий майдонимиз ҳажми эмас 107х95 ҳажмда бўлиб, унинг чими Голландиядан олиб келинган уруғлар асосида тайёрланди. Майдон чими 100 фоиз хориждан келтирилган. Секторларга кириш эшиклари эса 8тани ташкил этади.



Стадионимизда 32та сектор бўлиб, уларнинг ҳар бирига турлича миқдорда ишқибоз сиғади. 400тадан 600га яқин мухлисга мўлжалланган. Жами 20000 томошабинга мўлжалланган. Стадиондаги 6та сектор CIP ложа қилиб белгиланган. Қолган 26та сектор эса 1 тоифадаги ложалар ҳисобланади. Стадион ишчи ходимлари сони жами 92 нафарни ташкил этади. Ҳамма керакли мутахассислар жалб қилинган. Ходимларнинг барчаси ҳар куни стадионга келиб, эрталаб соат 09:00дан 18:00гача фаолият юритади. Улар учун стадионда ошхона ташкил этилган. Овқатланиш ҳам шу ернинг ўзида бўлади.

- Стадионга кириш чипталари ҳам икки хил тоифада бўлади. 5000 ва 7000 сўм қилиб белгиланди. Ўйлаймизки бу нарх ҳаммани қониқтиради. Ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида олтита йўналишда яъни туманларда ҳам чипталарнинг кўчма дўконини йўлга қўйдик. “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон - Янги Зеландия баҳси биринчи ўйин бўлиши сабабли ҳозирча бу қандай натижа беришини билмаймиз. Мазкур баҳсдан кейин ўзимиз учун керакли хулоса чиқариб оламиз. Стадионнинг чипта сотуви билан ишлайдиган махсус ходими йўқ. Шунинг учун бу борада буйруқ асосида ишчи ходимлар хизматидан фойдаланмоқдамиз. Туманлар учун чипталар чегараси йўқ.



Қайси туманда сотуви яхши бўлса, ўша ерда тезроқ чиптани сотиш талаб этилади. Стадион Фарғона шаҳар ҳокимияти ҳисобида. Шунинг учун ўйинларга чипталарни стадион маъмурияти чиқаради. “Нефтчи” билан бу борада расмий келишув қилинмади. Яқин орада шартнома имзоланиб, чипталардан тушадиган пуллар қай тарзда тақсимланиши келишиб олинади.  

- Ўйинларга ташриф буюрадиган ишқибозлар учун имкон қадар қулай шароитлар яратилади. Хусусан овқатланиш учун ўйин кунлари 50 нафар одамга мўлжалланган ошхона ишлаб туради. Шунингдек секторларга махсус идишларда сув олиб кириши ҳам мумкин бўлади. 

- Стадионимизнинг асосий трибунаси жойлашган худуд уч қаватдан иборат бўлиб, унинг биринчи қавати асосан жамоалар ва ҳакамлар учун ажратилган. “А” ва “В” ечиниш ва кийиниш хоналари қилинган бўлиб, ҳар бир жамоа учун иккитадан “раздевалка” мавжуд. Унинг ҳар бири 25та одамга мўлжалланган бўлиб, умумий 100 нафар спортчи учун ўриндиқ мавжуд. Кўрган бўлсангиз, “раздевалка”да мураббийлар учун ҳам қулай шароитлар яратилган. Хусусан ўйин олдидан шогирдларига керакли кўрсатмаларни бериши учун махсус жиҳозлар олиб келиб ўрнатилган. Ўйиндан кейин ювиниш учун ҳам етарлича шароитлар муҳайё этилди. Танаффус вақтида футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳам алоҳида хона ажратилиб, керакли жиҳозлар билан таъминланган.



- Бинонинг иккинчи қаватида стадион маъмурияти жойлашган. Учинчи қаватида эса ўйинга ташриф буюрган мартабали кишилар учун VIP ложа, ОАВ ходимлари учун махсус жойлар қилинган. 30 нафар одамга мўлжалланган VIP ложа учун хизмат қиладиган махсус буфет ўйин пайтида ишлаб туради. Журналистлар учун шароитлар яратилган.

“Ўзбектелеком” корхонаси стадонимизга WiFi интернет тизимини қўйиб беради. Бу борада ҳозир иш олиб борилмоқда. Стадион сухандони учун ҳам замонавий шароитлар яратилган. ТВ ва радио учун ўйинни шарҳлаб борадиган журналистларга ҳам алоҳида хоналар қилинган. Учрашувдан кейинги матбуот анжумани бўлиб ўтадиган иккита конференция зали ҳам учинчи қаватда жойлашган.



- “Нефтчи” клуби стадионга асосан ўйин кунлари келади. Кейин ўйинолди машғулотини ҳам шу ерда ўтказади. Қолган пайтлар эса Қиргулидаги қароргоҳида истиқомат қилиб, ўша ернинг ўзида машғулот ўтказади.

- 3 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Янги Зеландия баҳсига стадион ходимлари томонидан қизғин иш олиб борилмоқда. Ҳамма нарса тайёр! Насиб қилса юртдошларимиз шу куни ғалаба қозониб, халқимизга хурсандчилик улашади деган умиддаман.


Исломбек Рустамбеков.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика