Latest news

00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  0 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  0 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  20 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  15 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  37 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7

Илҳомжон Қундузов: “Қўқон-1912” жамоаси ҳеч қачон ёлғиз қолмайди” News

Илҳомжон Қундузов: “Қўқон-1912” жамоаси ҳеч қачон ёлғиз қолмайди”

Айни дамда “Қўқон-1912” футболчилари билан бир қатор жамоа мухлислар клуби ҳам иккинчи даврага жиддий ҳозирлик курмоқда.

Илҳом Қундузов бошчилик қилаётган мухлислар клуби мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам футолчиларни қўллаб-қувватлаш борасида бошқаларга ўрнак бўлишни мақсад қилишган. Хусусан, биринчи даврадаги айрим сафар ўйинларда “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби кўпчиликнинг ҳавасини келтирганди.

Иккинчи давра арафасида “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби раиси Илҳомжон Қундузов билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– Футболчилар қатори “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби ҳам иккинчи даврани интиқлик билан кутмоқдамиз, деб сўз бошлади Илҳомжон Қундузов. – Айни дамда қўқонлик футбол ихлосмандларининг кайфияти аъло. Улар жамоадаги ўзгаришлардан хурсанд бўлишмоқда. Ўйлайманки, иккинчи даврада “Марказий” ўйингоҳга мухлислар ташрифи яна ошади. Жамоамизнинг ёзги трансферлари мухлисларга манзур бўлди. Ҳамма бош мураббий Нўъмон Ҳасановга катта умид боғлаган. Клуб раҳбарияти ҳам бизга етарлича шароитларни яратиб беришди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчимиз.

Айтганча, Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги “Бухоро”га қарши бўладиган ўйинни бевосита стадионда кузатиш мақсадида 10 нафарга яқин мухлис Бухорога боришди. “Бухоро” жамоаси мухлислар клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйганимиз боис, бухороликлар ҳам бизнинг ишқибозларимизни яхши кутиб олишди. Бухоролик мухлисларга ҳам раҳмат айтамиз.



Яна бир гап. Ҳақиқий мухлис дегани ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоани қўллаб-қувватлайди. Футболда ҳар доим ҳам ўзимиз кутган натижа қайд этилавермайди. Шундай бўлса-да, фидоий мухлислар ҳамиша жамоа билан бирга бўлишади. Бу албатта таҳсинга лойиқ. Қувонарлиси, “Қўқон-1912” жамоасининг фидоий ишқибозлари бисёр. Биз ҳеч қачон севимли жамоамизни ёлғизлатиб қўймаймиз.

Иккинчи даврада “Қўқон-1912” жамоасига омад тилаймиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика