Latest news

21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  2 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   3 20:20Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  3 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  4 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  7 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   7 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  1 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  17

Илҳом Юнусов: «Энди ҳеч ким «Бунёдкор» ёки «Пахтакор» номидан қўрқаётгани йўқ» News

Илҳом Юнусов: «Энди ҳеч ким «Бунёдкор» ёки «Пахтакор» номидан қўрқаётгани йўқ»

Ўзбекистон миллий чемпионати тобора ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Олий Лиганинг 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Қизилқум» (0:1) ўйини ҳам кутилмаганда меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Навоий жамоаси Илҳом Юнусовнинг ажойиб голи билан Тошкентдан ғалаба билан қайтди. Ўйиндан кейин «Эрудит Спорт» газетаси мухбири Самарқандда тур қаҳрамони билан учрашиб, интервью олди.

«ҚИЗИЛҚУМ» ҲАЛИ ЎЗ СЎЗИНИ АЙТАДИ»

— Илҳом ака, аввало муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Келинг, суҳбатимизни «Бунёдкор»га қарши баҳс билан бошласак…


— Табрик учун раҳмат. Чиндан ҳам «Бунёдкор»ни мағлуб этиш биз учун жуда муҳим эди. Сўнгги турда Навоийда мухлисларимиз қаршисида «Бухоро»га мағлуб бўлганимиздан сўнг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Тошкентдан ғалаба билан қайтишни кўзлагандик. Биринчи бўлим якунида жарима майдонида зарба бериш учун менда жуда қулай вазият юзага келди ва кучли зарба билан ўйинда ягона голни киритганимдан хурсандман. Энг асосийси голнинг жамоамизга ғалаба келтирганидир. Ғалабани энг аввало жамоавий ўйинимиз билан қўлга киритдик.

— Мавсумнинг бошланишини жамоа учун қай даражада баҳолайсиз?


— Бундан ҳам яхшироқ бошлашимиз мумкин эди. 3-турда Қўқонда мағлубиятга учраганимиздан кейин ўз майдонимиздаги «Бухоро» билан ўйинда ҳам кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олдик. Негадир ўзимизга келишимиз қийин кечди. Бу жамоаларнинг кучини тўғри баҳолаб, баҳсга жиддий муносабатда бўлишимиз керак эди. Ўйлайманки, «Бунёдкор»ни мағлуб этганимиз жамоанинг муваффақиятли сериясининг бошланиши бўлади. «Қизилқум» ҳали ўз сўзини айтади.


«ГЕВОРКЯН ОЛДИНГИ НАТИЖАСИНИ ҚАЙТАРИШИГА ИШОНАМАН»

— Ўтган йили жамоа олтиликдан жой олганди. Бу мавсумда қандай вазифа қўйилган?


— Аввало, ўтган йилги натижамизни яхшилаш вазифаси бор. Яъни, камида кучли бешликка кириш, имконқадар эса совринли ўринлардан бирини эгаллаш.

— Сизнингча, «Қизилқум»нинг жорий йилги таркиби 2016 йилги мавсумдаги таркибидан кучлироқми?


— Кучлироқ деб ҳисоблайман, зеро жамоамиз йилдан йилга кучаймоқда. Шунга яраша марраларни ҳам янада каттароқ олаяпмиз. Бу мавсумда биргина Артур Геворкяннинг таркибга қўшилиши ҳам жамоани анча кучайтиради.

— Унинг захирада қолаётгани ажабланарли…


— Артур юқори савиядаги футболчи эканлиги барчага маълум. У «Локомотив» сафини тарк этгач, маълум муддат ўйин амалиётисиз қолди, жамоамиз сафига ҳам чемпионат олдидан келиб қўшилди. Шу боис мураббийлар Геворкянни секин-аста имконият беришмоқда. У тез орада жамоамизда ҳам олдинги ўйинларини намойиш эта олишига ишончим комил. Чунки, Артур билан «Насаф»да мен, Эркин Бойдуллаев, Азамат Алланиёзовлар бирга тўп сурганмиз. Шундай экан, унинг янги жамоадаги мослашиш жараёни қийин кечгани йўқ.


«ОЛИЙ ЛИГАНИНГ БУНДАЙ БОШЛАНИШИНИ ЭСЛОЛМАЙМАН»

— Илҳом ака, мана 10 йилдан ортиқ вақт давомида Олий Лигада юқори савияда фаолият юритаяпсиз. Олдингилари билан таққослаганда бу йилги чемпионатимизда қандай фарқларни кўраяпсиз?


— Очиғини айтсам, Олий Лиганинг мана шундай қизиқарли бошланганини эслолмайман. Биласизми, олдинги йиллар ўртамиёна жамоалар «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор», «Насаф» майдонига сафар уюштираётганда, мағлубиятни олдиндан тан олгандек, ўйинга деярли имкониятсиз боришарди. Ҳозир вазият буткул ўзгарди. Эътибор беринг, ҳаттоки «Динамо» бориб «Пахтакор», «Металлург»ларни мағлубиятга учратиб келмоқда! Олдин бу деярли имконсиздек эди. Ёки бўлмаса «Шўртан»нинг «Локомотив»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этгани, сўнгги ўриндаги «Олмалиқ»нинг эса пешқадам «Насаф»ни мағлуб этганлиги ким ҳам кутган эди? Биз ҳам Тошкентда «Бунёдкор»ни илк марта таслим эта олдик. Олдин бунақаси бўлмаган.

— Бундай натижалар қайд этилишига нима сабаб бўлмоқда, сизнингча?


— Сабаби аниқ, Олий Лигадаги ҳар бир жамоа кучайишга эришган, жамоаларнинг кучлари деярли тенглашиб бормоқда. Ҳар бир жамоа ўйинга жуда катта тайёргарлик билан тушмоқда. Энди ўртамиёна клублар ҳам бу «Бунёдкор» ёки «Пахтакор» дея жамоанинг номида қўрқаётгани йўқ, майдонда бор кучини ишлатиб ғалабани кўзлаяпти. Бу Олий Лиганинг янада томошабоп бўлишига хизмат қилади.

— Айтингчи, пешқадам жамоалар кучсизланмоқдами ёки ёки ўртамиёна клублар кучайишга эришганми?


— Пешқадам клублар кучсизланди деган фикрга қўшилмайман. Менимча, ўртамиёна жамоалар анча кучайишга эришди, ҳар қандай рақибга қарши ўйнаш мумкинлигини тушунишди. Ҳозир кучсиз жамоанинг, осон рақибнинг ўзи йўқ. Кейинги турдаги «Сўғдиёна» билан ўйинимиз ҳам жуда қийин ўтиши муқаррар. Ўйлайманки, бундай рақобатдан нафақат мухлислар, Олий Лигамиз ҳам, терма жамоамиз ҳам ютади деб ўйлайман.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди, «Эрудит Спорт» газетаси.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика