Latest news

19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   3 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  2 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  4 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  5 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0

Илҳом Ваҳобов: "Қизилқум" билан олдимизга қўйилган асосий вазифани бажардик" News

Илҳом Ваҳобов: "Қизилқум" билан олдимизга қўйилган асосий вазифани бажардик"

"Қизилқум" футболчиси Илҳом Ваҳобов ўтган мавсум якунлари ва бўлажак режалари бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

-  "Қизилқум" сафида ўтган мавсум қандай ўтди? Қандай таассуротлар қолди?

- Кўрсаткичларимиз қониқарли бўлмаса ҳам ажойиб мавсум ўтказдик. Бирлашишни, биргаликда барча нарсага эришиш мумкинлигини ўргандик. Бу ҳам кейинги фаолиятим учун тажриба бўлди, дея оламан. 

- Суперлигада қолиш вазифаси қандай уддаланди?

- Олдимизда турган асосий вазифа "Қизилқум"ни Суперлигада олиб қолиш эди. Қийинчилик билан бўлсада вазифани бажардик. Бундан барчамиз хурсандмиз. 

- Про лига вакили сифатида "Қўқон-1912" қанчалик қаршилик кўрсатди?

- Қўқон жамоаси ҳам яхши тайёргарлик кўрган экан. Битта ўйин бўлгани учун барчаси шу куни ҳал бўларди. 

- Кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳали аниқ режа тузганим йўқ. 1 -2та таклифлар бор. Биринчи навбатда "Қизилқум" билан гаплашиб кўрамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика