Latest news

15:57"Майну Англиянинг кейинги ўйинида асосий таркибда бўлишига ишончим комил"  0 15:50Копа Америка. Чили - Аргентина 0:1, Лаутаронинг ягона голи Аргентинага ғалаба келтирди  0 15:16Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!  6 14:15ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак  13 13:52Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади  5 13:22CAFA U-20 мусобақасига қуръа ташланди, Эрон билан бир гуруҳдамиз  3 12:49Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради  12 12:3329 июнь куни Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади  5 12:12Абдумажид Тоиров: "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади"  18 12:09Санжар Асқаралиев: "Бугун "Бобур Арена" ёнади"  5 12:01Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди  3 11:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум  11 10:48Неймар фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди  2 10:20Роналду «Реал Мадрид»ни тарк этишини эълон қилган Начога мурожаат қилди  7 10:05Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсиз трансферлари. 1-қисм  0

Илҳом Суюнов, Алексей Николаев, Зоҳид Абдуллаев - U-21 чемпионатида ишлаётган собиқ юлдузлар (мутолаа учун) News

Илҳом Суюнов, Алексей Николаев, Зоҳид Абдуллаев - U-21 чемпионатида ишлаётган собиқ юлдузлар (мутолаа учун)

Авваллари бу мусобақа Ёшлар Лигаси ёки ўринбосарлар чемпионати деб юритилар эди.

Унда сиз яшил майдонда собиқ юлдузларнинг тўп тепаётганини кўришингиз мумкин эди. Ҳаттоки, бир вақтлар газеталарда Ёшлар лигасининг фахрий юлдузлари номи остида мақола ҳам чиққанди. Энди эса бу мусобақада фақат ёшларни кўряпмиз. Собиқ юлдузлар эса уларга устозлик қилмоқда. Айтиш мумкинки, ўринбосарлар жамоаларида бир вақтлар ўз клуби сардорлари, терма жамоа юлдузлари, яқин ўтмишнинг номлари ҳам борлигини кўришимиз мумкин. 

Андрей Пятницкий - "Динамо"

Катта авлод вакиллари Андрей Пятницкийни "Пахтакор"даги ўйинлари орқали яхши танишади. У бутсаларини михга илгач Россиянинг бир нечта клубларида, академияларида ёшларга футбол сир-асрорларини ўргатди. Собиқ тўп тепар жорий йилда Вадим Абрамовнинг таклифига кўра Самарқанднинг "Динамо" жамоасида иш бошлади. Пятницкий клубнинг ўринбосарлар жамоаси бош мураббийига айланди. Унинг шогирдлари биринчи турда Наманганда "Навбаҳор" ёшларидан устун келди (2:1). Унга мураббийлар штабида самарқандлик мухлисларга яхши таниш Умид Абдураҳмонов кўмаклашмоқда. 

Ботир Қораев - "Насаф"

"Насаф" ўринбосарлар жамоасида бир неча йиллар фаолият олиб борган Зафар Холмуродов бу йил ўз ўрнини Ботир Қораевга бўшатиб берди. Ўзи эса фарм жамоага йўл олди. "Насаф"да техник директор сифатида ишлаётган Ботир Қораев бу мавсумдан клубнинг ўринбосарларини ҳам бошқаряпти. Ҳозирча унинг бошчилигида ёш қаршиликлар ҳали ғалаба қозонишгани йўқ. Илк турда уйда "Олимпик"га енгилган бўлса, иккинчи турда акалари каби "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади. Қораевнинг мураббийлар штабидан яна икки нафар собиқ футболчи Ҳамза Каримов ва Ботир Қодирқулов ўрин олган. 

Илҳом Суюнов - "Пахтакор"

"Пахтакор" сўнгги йилларда жамоага ўзининг собиқ юлдузларини ортга қайтараётганини биласиз. Камолиддин Тожиев, Павел Бугало, Акмал Холматов эндиликда мураббий лавозимида ўз тажрибаларини бўлишишмоқда. Жамоанинг собиқ сардори, 27-рақамни машҳур қилган Илҳом Суюнов ҳам айни вақтда "Пахтакор"да. Илҳом Суюнов бу мавсумда U-21 жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб боряпти. Унинг ўғли Ислом Анваров бугун ўз кучи билан асосий таркиб машғулотларигача етиб келди. 

Шерзод Шарипов - "Бунёдкор"

Яқин ўтмишда ҳар бир жамоанинг "Тико" лақабли футболчиси бўлар эди. Самарқанднинг "Динамо" жамоасида Шерзод Шариповга ҳам шундай ном беришган. Футболчилик фаолиятида Самарқанддан ташқари "Навбаҳор", "Локомотив", "Бухоро", "Андижон" жамоаларида тўп тепган футболчи ҳозирги кунда "Бунёдкор" U-21 жамоасида Жамолиддин Раҳматуллаевнинг мураббийлар штабидан жой олган. 

Садриддин Абдуллаев - "Локомотив"

Садриддин Абдуллаев бутсаларини михга илгач "Локомотив"да қолишга қарор қилди. Дастлаб U-18, кейин эса U-19 жамоасини бошқарди. Ўтган мавсумда сўнгги турларгача чемпионлик учун курашиб келган ёш "темирйўлчилар" мавсумни 4-ўринда  якунлашди. Бу йилдан бошлаб Садриддин Абдуллаев "Локомотив" ўринбосарларига устозлик қилмоқда. Мавсумни дуранг билан бошлаган Абдуллаев жамоаси кейинги ўйинда "Олимпик" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Садриддин Абдуллаевга Собир Усмонхўжаев, Руслан Матниёзов ёрдамлашмоқда. 

Зоҳид Абдуллаев - "Металлург"

Бекободнинг "голеадори" Зоҳид Абдуллаев 2 йил олдин "Металлург"да катта футбол билан хайрлашди. Ўз вақтида тўпурарлик қобилиятини кўрсатган, терма жамоа мураббийлари назарига тушган ҳужумчи узоққа кетмади ва "Металлург" ўринбосарлари мураббийлар штабидан жой олди. Яна бир маълумот айтиш мумкинки, унинг фарзанди Беҳруз Абдуллаев "Металлург" U-19 жамоасида тўп тепяпти. У ўтган мавсумда 13та ўйинда майдонга тушди ва 9 та голга муаллифлик қилди. Клуб ўринбосарларида бош мураббий Абдували Мўминовга жароҳатлар сабаб яшил майдон билан эрта хайрлашган, 2011 йил Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган Жавлон Мирабдуллаев ҳам кўмаклашаётганини айтишимиз мумкин. 

Алексей Николаев - "Сурхон" 

2002-2008 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоя чизиғида тўп тепган Алексей Николаевни яхши эсласангиз керак. Собиқ футболчи "Пахтакор" академиясида бир неча йил 2006 йилда туғилган болалар билан ишлади. Николаев ҳозирги кунда эса "Сурхон" U-21 жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика